Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 47 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев маъруза қилди. Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари С.Отамуратов қўшимча маъруза билан сўзга чиқди. 

 

Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети 2014 йилнинг тўққиз ойида аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган параметрларга мувофиқ ижро этилганлиги таъкидланди. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил январь ойида ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом ­Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда амалга ошириш ҳисобот даврида иқтисодиётнинг изчил равишда ўсишига ва макроиқтисодий барқарорликка хизмат қилди. Бу даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши 8,4 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларининг ўсиши 6,8 фоизни, чакана товар айланмасининг ўсиш суръатлари 14,2 фоизни ташкил этди. Мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати ҳисобот даврида профицит билан бажарилди.

Депутатлар ҳар томонлама муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқладилар ва тегишли қарор қабул қилдилар.

Мажлис чоғида депутатлар, шунингдек, мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.  Жумладан, парламент аъзолари Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Қонун лойиҳаси мамлакатимизда жамоавий инвестициялаш тизимини ташкил этишни рағбатлантиришга, вақтинчалик бўш турган пул маблағларини сафарбар этишга ҳамда уларни миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларини молиялаштиришга йўналтиришга қаратилгандир.

Мажлиснинг кун тартибига «Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам киритилди. Ушбу қонун лойиҳаси «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳаси болаларни жисмоний, руҳий, ижтимоий, ахлоқий ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қиладиган қонунчилик кафолатлари ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни аниқ белгилаб қўйишга қаратилгандир.

Ҳар томонлама кўриб чиқишдан сўнг депутатлар ушбу қонун лойиҳаларининг асосий қоидаларини маъқулладилар ҳамда уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1820 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика