Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Хабарнома ДСИга тақдим этилмаса ҳам...

Бизнинг ишлаб чиқариш корхонамиз 7 йилдан бери фаолият юритади. 2014 йил 1 октябрдан биз таъсисчиси бўлган янги очилган корхона савдо фаолияти билан шуғуллана бошлади.

Билишимизча, янги ташкил этилган, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидаги корхоналар 10 кун ичида бу ҳақда ўзлари жойлашган жойдаги туман солиқ инспекциясига хабар бериши керак бўлади.

Мазкур корхона ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш ҳақидаги хабарномани ҳалигача тақдим этмаган. Шундай ҳолда у ягона солиқ тўловини тўлашга ҳақли бўлаверадими?

Ойдин Носирхўжаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

Навоий вилояти.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 351-моддасига асосан микрофирма ва кичик корхоналар (бундан ходимларнинг сонидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда оилавий корхоналар мустасно) ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли ҳисобланадилар.

Фаолият кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмасдан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади.

Микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда ҳисобот даври тугаганидан сўнг 10 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади.

Бундан ташқари, СКнинг 352-моддасида белгиланган меъёрга кўра, ўтган йил якунлари бўйича асосий (соҳа) фаолият тури савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўлган юридик шахслар белгиланган тартибда ҳисобот йили бошидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлаши керак.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ягона солиқ тўловини давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар эса кейинги йил тугагунига қадар тўлайди.

Шу тариқа, хатингизда келтирилган янги ташкил этилган савдо корхонаси у солиқ хизматига хабарномани топширган-топширмаганидан қатъи назар, ягона солиқ тўловини тўлаши лозим бўлади.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

 Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3133 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-10-15 18:56:25, Гость_:
Бизнинг корхона 2017 май ойида ташкил этилган ва шу кунга кадар солик хизмати органига ягона солик туловини тулашга утиш тугрисида ёзма равишда хабар берилмаган. Чунки биз хабар бериш хакида билмаганмиз ва шу давр ичида барча хисботлар топширилган ва бу хакида 2018 октябр ойига келиб солик хизмати органи корхона хисоб ракамини музлатгандан сунг хабар топдик. Корхона ККС билан ишламаган.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика