Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Тўловни касаба уюшмаси амалга оширганда

Ташкилотимиз таълим хизматларини амалга ошириб келади. Педагог ходимларимизни моддий рағбатлантириш мақсадида 1 октябрь – устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ўз ҳисобимиздан тадбирлар ўтказдик. Ушбу тадбирга ходимларимиз ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф қилинди. Ташкилотимизнинг байрамларни ўтказишга доир харажатлари жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари сифатида солиққа тортиладими ёки йўқми?

Касаба уюшма қўмитаси томонидан педагог ходимларга кўрсатилган моддий ёрдам тўловларига ҳам солиқ солинадими ёки йўқми?

Убайдулла Саломов,

ўқув маркази бош бухгалтери. Тошкент шаҳри.

 

– Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига асосан касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам ҳам (бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно) солиқ солинадиган даромад сифатида қаралмайди.

Шунингдек, шахслар амалга оширадиган диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромади сифатида қаралмайди.

Демак, сизнинг ҳолатингизда касаба уюшма қўмитаси томонидан педагог ходимларга кўрсатилган моддий ёрдам суммалари ҳамда ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ байрам тантанасини ўтказишга қилинган харажатларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика