Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ дастури: Директор наздида унга тенг келадигани йўқ

Бир неча кун олдин «Enver-Ilyos-Shohruh» хусусий корхонаси раҳбари Анвар Йўлдошев билан танишиб қолдим. У ўз фирмасида директорликдан ташқари бош бухгалтерлик вазифасини ҳам бажарар экан. Яқиндан бошлаб 1UZ дастуридан фойдаланишга ўтибди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги бухгалтерия дастури ўзида қандай таассуротлар қолдирилганлиги ҳақида у қуйидагиларни гапириб берди.

 

– 1UZ дастури ҳақида «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасида ўқиб қолдим. Мен кўп йиллардан бери шу газетанинг доимий муштарийларидан бириман. Ўз вақтида 1С дастуридан фойдаланиб келганлигимга қарамай, янги маҳсулот мени қизиқтириб қўйди. Корхонамда ҳам бухгалтер, ҳам раҳбарлик қилаётганлигим сабабли, бу борадаги хизмат сифати мен учун жуда-жуда муҳимдир. 1С дастури хизмати жилла қониқтирмаётган эди. Шу боис янги дастур ҳақидаги материалда айтилган телефон рақамини дарҳол тердим. Эртаси куни тўғри «Bepro-Norma» офисига йўл олдим. Янги дастур билан танишувим ўша ерда бошланди. Дастурни ишлаб чиқувчилар ишга омилкорлик билан ёндашишди: дастурнинг бажарадиган барча вазифаларини бутун икир-чикирларигача ўша жойнинг ўзида кўрсатиб беришди. Натижада 1UZ дастурини олиш учун шартнома имзолашни чўзиб ўтирмадик.

1UZ дастурида бир неча ой ишлаб кўрдим ва назаримда, унинг барча муҳим афзалликларини қатъий ишонч билан айта оламан. Энг аввало дастурни ишлатиш жуда жўн. Унда бухгалтер бўлмаган одам ҳам бемалол ишлаши мумкин. 1С дастури, шубҳасиз, ёмон ёрдамчи эмасди, аммо кўпгина деталлар дастурни ҳаддан ташқари тўлдириб, оғирлаштириб юборишини ҳам тан олмоқ керак. Вақтим ҳамиша зиқ бўлгани учун ҳам, ишлатишга осонлиги жиҳатининг ўзи мен учун арзирли омилдир. Интерфейси қулайлиги, ҳамма нарса жо-бажолиги туфайли ҳам 1UZ дастури умидларимни оқлаганлигидан хурсандман.

Дастурнинг яна бир шубҳасиз афзаллик жиҳати борки, бу унинг ёрдамида контрагентлар билан ҳамкорликда баҳамжиҳат ишлаш мумкинлигидир. Дастурнинг бу борадаги вазифа доираси бирламчи ҳужжатларни тезгина расмийлаштириш, ҳужжат айланишини ортиқча вақт сарфламаган ҳолда олиб бориш имконини беради.

Энди унинг камчилик жиҳатларини ҳам айтмасам бўлмас. Ундан кўп камчилик топдим дея олмайман. Аммо дастур ишлаб чиқувчилари эътиборини қуйидаги ҳолатга қаратишни истардим. Айтайлик, баъзи ҳисобварақларда шрифтни ёки сарлавҳани ўзгартиришга тўғри келади кўпинча. Таассуфки, дастур бу ишни мустақил бажара олмайди. Оқибатда шу масалада дастур ижодкорларига мурожаат этишга тўғри келади. Бу нарса ҳамиша ҳам қулай эмас – вақтни олади.

Юқорида айтилганлардан қатъи назар, уни жуда яхши дастур деган хулосага келганман. Давр билан ҳамқадам эканлиги, муттасил янгиланиб туриши, кичик корхоналар учун ҳам қулай эканлигини айтмайсизми?! Ҳадемай мен уни мукаммал дейдиган пайтлар келишига ишончим комилдир.


Мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА,

суҳбатлашди.

 

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 2722 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика