Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 44 / Бевосита мулоқот

Ходим айбисиз ишланмаган соатларга ҳақ тўланиши шарт

Жамоа шартномасида ишлар сменали бўлганда, шу жумладан диспетчерлар ва қўриқлаш бўлимида иш вақтининг жамланган ҳисоби белгиланган. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаганда сменавийлик жадвали бўйича ҳисоб даврида иш вақти тўлиқ ҳисобланмаган. Ходим смена жадвалида назарда тутилган барча соатларда ишлаган, бироқ ҳисоб даврида иш вақтининг белгиланган меъёрини бажармай қолган.

Жадвал бўйича ўз соатлар меъёрини тўлиқ ҳажмда бажарган ходимга, иш вақтининг жамланган ҳисобида ҳисоб даврида ишланмаган соатларга қандай ҳақ тўланади?

О.Лазаренко, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Корхона раҳбарияти ишлаб чиқариш (вақт) меъёрларини бажариш учун нормал шароитлар яратиши шарт. Агар бундай шароитлар яратилмаган ва меъёр ходимнинг айбисиз бажарилмай қолган бўлса, унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Сизнинг ҳолатингизда жадвал шундай тузилганки, ходим соатлар меъёрини бажариш имкониятига эга бўлмаган, бу эса унинг айби ҳисобланмайди. Яъни ҳисоб даври якунлари бўйича иш вақтининг ишланмаган меъёрий соатлари учун ишлар жадвалида назарда тутилган барча соатларда ишлаган ходимга ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтга ўхшаб унинг ўртача иш ҳақи тўланиши керак (Меҳнат кодексининг 159-моддаси, бундан кейин – МК).

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) билан белгиланади.

Шуни қайд этиш лозимки, иш вақти ҳисоб-китобининг жамланма усулидан фойдаланганда ҳисоб даври этиб йил олинган бўлса, жадвалда назарда тутилган иш соатлари сони ойдан ойга тафовут қилиш, яъни меъёрдан юқори ёки паст бўлиши мумкин.

МКнинг 123-моддасига мувофиқ иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

 

МИСОЛ. Корхонада қоровуллар иш вақтининг жамланма ҳисоби юритилади. Ҳисоб даври қилиб календарь йил танланган. Бунда корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси ва қоровуллар учун меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тартиби қабул қилинган. Бир йилда иш вақтининг нормал давомийлиги 2 017 соатни ташкил қилади.

1-қоровул 1 980 соат ишлаган, улар учун унга штат жадвали ёки меҳнат шартномасига кўра ставкада ҳақ тўланади. 37 соатга (2 017 – 1 980) ўртача иш ҳақи тўланиши керак.

Бошқа қоровул (2-қоровул) ҳам жадвал бўйича барча сменаларда ишлаган, бироқ ишланган соатлар сони 2 040 ни ташкил этади. Мазкур ҳолда 23 соат (2 040 – 2 017) – иш вақтидан ташқари иш вақти бўлиб, МКнинг 157-моддасига мувофиқ йил якунлари бўйича унга икки бараварлик ставкада ҳақ тўланиши керак.

 

Келтирилган мисолда корхона учун бошқаларнинг тўлиқ ишламаганлиги чоғида баъзи қоровулларнинг ортиқча ишлашига йўл қўймасликни кўзлаган ҳолда иш соатларини тақсимлаш фойдали. Чунки ишланмаган соатларга ҳар қандай ҳолда ўртача иш ҳақи тўланиши лозим, айни вақтда иш вақтининг нормал давомийлигидан ортиқча соатларга икки баравар миқдорда ҳақ тўланиши керак.

 

Лилия ХИСМАТОВА, экспертимиз.

Прочитано: 2273 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика