Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бизнинг лойиҳалар

1uz дастури кенг қулоч ёймоқда

Ярим йилча муқаддам, дастур ишга туширилган кезлари у ҳақда кўпчилик билмасди ҳам. Бугунги кунда 1UZ дастури Тошкентдагина эмас, анча олис минтақаларимизда ҳам бозорни дадил ўзлаштирмоқда. Давлат экспертизаси Хоразм ҳудудий бошқармасининг бош бухгалтери Ирина ИВАНОВА дастур мухлиси экан, 1UZ билан танишуви қандай бошланганлиги ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

 

АВТОМАТЛАШТИРИШ САРИ

1UZ дастури яратилганлигини эшитганим ҳамони 1uz.uz сайтига киришга ошиқдим. Даставвал дастурнинг намойиш ифодасини кўчириб олиб, у билан таниша бошладим. Маҳсулот аввал бошданоқ менда яхши таассурот қолдирди. Раҳбаримиз Нелля Ахатовнани дастурни сотиб олишга кўндириш қийин бўлмади. У киши менинг бу борадаги фикримни маъқуллашдан ташқари «Bepro-Norma» деган компания – дастур ишлаб чиқувчилари ўтказадиган беш кунлик семинарда таълим олиб қайтишим учун Тошкентга хизмат сафарига юборди ҳам.

 

ЎРГАНИШНИНГ ЭРТА-КЕЧИ ЙЎҚ

Таассуфки, бунга қадар мен бухгалтерия дастурларида ишламаган эдим, бухгалтерия ҳисобини EXСEL дастурида юритар, ҳужжат шаклларини ўзим тузар эдим. Шунга қарамай, тажрибасизлигим 1UZ дастурини ўзлаштиришга таъсир этмади. Таълим курсларида дастурдан фойдаланишни жуда муфассал тушунтириб бердилар, кўргазмали материаллардан ҳам фойдаланилгани ўзлаштиришни осонлаштирди. Дарвоқе, дастурдан фойдаланиш учун махсус кўникма бўлиши шарт эмас: компьютерда ишлашни билишнинг ўзи етарли экан.

 

ҲАР ТАРАФЛАМА ҚУЛАЙ

Интерфейсдан бошлаб дастур ёрдамида бажариладиган ишлар жуда хилма-хил. Биргина мисол келтираман. «Банк–мижоз» модулидан кўчирма олаётганингизда ҳисобот тай­ёр қилиб қўйилган бўлади. Авваллари бу ишни қўлда ёзиб ўтирар эдим. 1UZ автомат тарзда бажарар экан. Доимий маблағлар айланмаси катта бўлган тақдирда бундай ҳисоботлар ҳам кўп бўлади. Ана шунда дастур жуда-жуда қўл келади, вақтни ҳам, куч-ғайратингизни ҳам тежайди.

 

УЧТАСИ БИР

Бухгалтерлар кўпинча кассир ва кадрлар билан ишлаш ходими юмушларини ҳам қўшиб олиб борадилар. Бундай ҳолларда мазкур дастур жуда асқотади. 1UZ дастурида ходимларни ишга қабул қилиш-ишдан бўшатиш тўғрисидаги, бир қолипдаги буйруқларни, кирим-чиқим ордерларини, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш мумкинлигини билгач, рости, таажжубим ортди.

 

ЗЎР ЕЧИМ

1UZ дастури мамлакатимиз ҳудудида бухгалтерия ҳисобини юритишни ва кадрлар билан ишлашни миллий қонун ҳужжатларининг барча талабларини инобатга олган ҳолда олиб бориш имкониятини беради деб ўйлайман. Уни бунёд этганларга фойдали маҳсулот яратганликлари учун миннатдорчилик билдириб, маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча минтақаларида оммалашиши ва янада ривож топиши йўлида муваффақиятлар тиламоқчиман. Бизда, Хоразмда дастурни сотиб олиш ва ундан фойдаланишни ўрганиш истагидаги бухгалтерлар оз эмас, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам курсларда таълим олиш учун пойтахтга бориш имкониятига эга деб бўлмайди. Дастур ишлаб чиқувчилари ва курс ташкилотчилари келгусида 1UZ дастуридан фойдаланувчилар сафини тўлдирувчилар учун сайёр семинарлар ташкил этсалар ёки масофавий таълимни йўлга қўйсалар, зўр иш бўлур эди.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан,
230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров юбориш орқали олиш мумкин.

Таассуротларни мухбиримиз

Наталья СПИРИДОНОВА ёзиб олди.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 4425 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика