Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бевосита мулоқот

Декретдагиларга иш ҳақи тўланмайди

Мен хусусий компаниянинг бош бухгалтериман. Августдан декрет таътилидаман, бироқ имкониятим борлиги боис даставвал тўлиқ, кейин эса ишхонага бормасдан, яъни уйдан туриб Интернет орқали ишлашни мўлжаллаяпман.

Компания бошқа бош бухгалтерни ишга олмаяпти, ишни барибир ўзим қиламан.

1. Бош бухгалтер декрет таътилида бўлган вақтда унга иш ҳақи ҳисоблаш қонунийми?

2. Банк учун имзолар (иккинчи имзо) намуналарини ўзгартириш керакми?

3. Бухгалтер ёрдамчиси реализация бўйича ҳисобварақ-фактураларга бош бухгалтер ўрнига имзо чекиши мумкинми?

А.Қосимова.

 

1. Меҳнат кодексининг (МК) 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

МКнинг 233-моддасига мувофиқ сизга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган, у меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида  жамланган ҳолда ҳисобланади ва тўлиқ, яъни 126 календарь кунга берилади.

Сиз бир вақтнинг ўзида ишда ва таътилда бўла олмайсиз. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиб, сиз бир вақтнинг ўзида корхонангиз иш тартиби ва графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ишлай олмайсиз. Шу сабабли ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтида иш ҳақи ҳисоблаш – нотўғри.

Сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин ишга туша оласиз.

2. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 8-моддасига кўра, раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларининг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Иккинчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

Сизга имзолар намуналари бўлган карточкаларни қайтадан расмийлаштиришни тавсия қиламиз, унда иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган икки шахсни назарда тутиш лозим. Бу бош бухгалтер бирор-бир сабаб билан ишхонада бўлмаган ҳолда (масалан, сизнинг ҳолатингиздагидек, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлганда) қулайдир.

3. Агар бош бухгалтер ёрдамчиси иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тасдиқланган рўйхатига кирса, у ҳисобварақ-фактураларга бош бухгалтер билан бир қаторда имзо қўйиши мумкин. Зарурат бўлганда, раҳбарнинг буйруғи билан сиз бош бухгалтер ёрдамчисининг имзо чекиш ҳуқуқи татбиқ этиладиган ҳужжатларнинг чекланган рўйхатини тасдиқлашингиз мумкин.

 

Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 2706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика