Ёзги таътил вақтида мактабда ўқийдиган ўғлим билан чет элга (МДҲ мамлакатларидан бирига) бормоқчиман, унга паспорт расмийлаштирдим. Бироқ турмуш ўртоғим билан ажрашганман, у оталигидан воз кечмаган. Бола билан чет эл сафарига чиқиш учун ундан расмий рухсат олишим керакми?
Г.Усмонова.
Тошкент шаҳри.
– Ҳаммаси сиз ўйлаганчалик мураккаб эмас.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон Қарорига 1-илова) 29-бандига кўра фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.
Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.