Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 31 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2014 йилдаги 196-сон Қарори билан лицензияланадиган фаолиятни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомда (ВМнинг 22.11.2000 йилдаги 458-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситаси ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали электрон шаклда тақдим этилиши имконияти ўз аксини топди. Шу билан бирга, лицензияловчи орган ҳам қабул қилинган қарор ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилиши мумкин.

Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун олинадиган йиғим энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 1 бараваригача миқдорга камайтирилди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши учун белгиланган 30 кунлик муддат 20 кунгача қисқартирилди.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (ВМнинг 27.11.2002 йилдаги 413-сон Қарори билан тасдиқланган) қарор қабул қилинадиган муддат лицензия талабгоридан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб 20 кунгача қисқартирилди.

Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда (ВМнинг 4.02.2003 йилдаги 66-сон Қарори билан тасдиқланган) лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилишини тақиқловчи меъёр ўз аксини топди (илгари йиғим ЭКИҲнинг 2 бараварини ташкил қилар эди).

Лицензиялаш ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар бериш тартиботларни қисқартириш мақсадида Давлат божи ставкаларига (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи миқдори Марказий банк томонидан энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 1 бараваригача камайтирилди.

 

ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚЛАР УЧУН БОШ РЕЖАЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2014 йилдаги 203-сон Қарори билан аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қуйидаги лойиҳалар дастурлари тасдиқланди:

2015–2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури;

2015—2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури (юқорида кўрсатиб ўтилган дастурларни молиялаштириш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади);

2015—2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури (маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади).

Ҳужжат билан лойиҳаларнинг ишлаб чиқувчилари белгиланди. Булар «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ ҳамда танлов асосида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотларидир.

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК комплекс муҳандислик-техник изланишларни ўтказиш (топографик хариталар ва режаларни тузиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология изланишларини ўтказиш) ишларини бажарувчи этиб белгиланди.

Ушбу Қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиринг компанияларига юкланди.

Ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига яна бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР: ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ

Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2014 йилдаги 206-сон Қарори билан республика фойдали қазилмалари конларини тизимлаштириш, улар захираларининг даврий ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органларини тегишли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати, фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш бўйича йиғма ҳужжатни ўз ичига олувчи фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартибини белгилайди.

Низом билан давлат балансини юритишнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳисоботни тақдим этиш ва давлат балансини юритиш тартиби, давлат балансида акс эттириладиган маълумотларга талаблар ва бошқа шартлар белгиланди.

Чунончи, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар чегириладиган захиралар (амалга оширилган қазиб чиқаришлар ва йўқотишлар) ҳажми, қазиб чиқариш жараёнида исботланмаган ёки қўшимча равишда кўпайтириш ҳисобига техник чегараларнинг ўзгариши, захираларни ҳисобдан чиқариш, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси қарорлари, шунингдек идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари асосида ўтган йил учун фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот баланслари тузилади.

Ҳисобот баланслари уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 5 февралдан кечикмасдан Давлат геология қўмитаси тизимида ўз фаолиятини амалга оширувчи Давлат геология фондига юборилади.

 

ЯНГИ ДАСТУР БЎЙИЧА

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2014 йилдаги 207-сон Қарори билан маҳсулот, иш ва хизматлар хавфсизлигига оид мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2014–2018 йиллар учун техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури тасдиқланди.

Ҳужжат билан белгиланишича, умумий техник регламентларни ишлаб чиқишни, шунингдек уларнинг экспертизасини ўтказишни молиялаштириш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

вазирликлар ва идоралар – Давлат бюджетидан, ушбу мақсадларга оид харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет ассигнациялари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ишлаб чиқувчилар томонидан;

хўжалик юритувчи субъектлар – ишлаб чиқувчилар томонидан – ўз маблағлари ҳисобидан.

Вазирлар ва идоралар раҳбарлари – ишлаб чиқувчилар зиммасига Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юкланади.

«Ўзстандарт» агентлигига техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда уларнинг ишлаб чиқилиши ҳақидаги маълумотларни киритиш топширилди.

2010–2013 йиллар учун техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури (ВМнинг 10.05.2010 йилдаги 86-сон Қарорига 3-илова) ўз кучини йўқотган деб эътироф этилди.

 

ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ПУЛГА АЛМАШТИРАМИЗ

2014 йил 1 апрелдан 1 июлга қадар Халқ банки бўлимлари томонидан аҳолидан заём облигацияларини қабул қилиш амалга оширилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2014 йилдаги 209-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини индексациялаш коэффициенти белгиланди.

Қабул қилинган заём облигациялари бўйича индексациялаш коэффициенти заём облигациялари бўйича ютуқлар тўловларисиз 1994 йил июлидан 2014 йил июлига қадар энг кам иш ҳақи 1 373 марта ошганлиги ҳисобидан келиб чиқиб 1,373 (1 рубль: 1,373 сўм) миқдорида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган талаблар ва тасдиқловчи ҳужжатларга асосан индексациялаш шартларини ҳисобга олган ҳолда заём облигациялари қийматининг жами суммасини 1 кунлик муддат ичида Халқ банкининг махсус ҳисобрақамига ўтказиш топширилди.

Облигациялар эгалари белгиланган тартибда 2014 йил 1 августдан 30 ноябргача облигацияларни Халқ банкига тўлов учун тақдим этишлари ва пул маблағларини олишга ҳақлилар.

Халқ банки Марказий банк билан биргаликда облигациялар эгаларига уларнинг биринчи талабларига кўра пул маблағларини ўз вақтида тўланишини таъминлашга доир барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириши  лозим.

 

ШВЕЙЦАРИЯ ЗОНАДАН ТАШҚАРИДА

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг қарори билан (АВ томонидан 30.07.2014 йилда 2467-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

2014 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг иккиёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома имзоланганлиги муносабати билан Швейцария Конфедерацияси ва унинг кантоталари (Женева, Нешеталь (Невшаталь), Фрибург, Цуг) Имтиёзли режим тақдим этиладиган ва (ёки) молия операциялари ўтказилишида маълумотлар тақдим этилиши ва очиб берилиши назарда тутилмаган (оффшор зоналар) давлат ва ҳудудлар рўйхатидан чиқариб ташланди.

Шундай қилиб, Швейцария Конфедерациясида рўйхатдан ўтказилган ёки мазкур давлат банкларида ҳисобрақамларга эга бўлган контрагентларнинг пул маблағларини ўтказишни амалга оширганлик ҳолати бўйича валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг ўтказилмайди.

Мазкур қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 4.08.2014 йилдаги 31 (635)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2177 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика