Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Давлат рақам белгилари қандай ҳолатларда олиб қўйилади?

Мен кекса йўловчини аэропортга олиб бордим, бироқ унинг багажини ўтказиш пунктига олиб боришда ёрдам бераётган пайтимда “данчилар” автомашинамдан номерни олиб қўйишибди – у ерда “Тўхташ тақиқланган” деган белги бор эди. Бироқ мен автомобиль двигателини ўчирмаган, балки бир неча дақиқага машинадан тушган эдим! Қандай ҳолларда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимлари транспорт воситаларидан давлат рақам белгиларини олиб қўйиш ҳуқуқига эгалар?

Р.Калонхўжаев, ўн йиллик ҳайдаш стажига эга такси ҳайдовчи.

Фарғона шаҳри.

 

– Ушбу вазиятда ДЙҲХХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари ноқонунийдир. Ички ишлар вазирлигининг буйруғи (АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2367-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Унга кўра ДЙҲХХ ходимлари мазкур автотранспорт воситаси фақат техник кўрикдан  ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган ҳолларда ундан давлат рўйхатдан ўтказиш белгиларини олиб қўйишлари мумкин.

Бундан ташқари, таъкидлаймизки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига кўра ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши энг кам иш ҳақининг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 4041 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика