Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Кредитга таъмирлаш

Қурилиш билан шуғулланувчи МЧЖга унинг ходими квартирани таъмирлаш муносабати билан қурилиш материалларини бўлиб-бўлиб сотиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди. Ходимга қурилиш материалларини сотиш мумкинми ва ушбу битимни қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади?

В.Т.,

МЧЖ бош бухгалтери.

Ангрен шаҳри, Тошкент вилояти.

 

– Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг (ФК) 386-моддаси). Мазкур шартноманинг тарафлари юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.

Шу тариқа, МЧЖ билан ходим ўртасидаги келтирилган вазиятда олди-сотди шартномаси тузилиши мумкин.

Тарафлар ўртасида қуйидаги шартга риоя этган ҳолда товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутиш мумкин. Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаши лозим (ФКнинг 421-моддаси).

Бундай шартнома шартига, яъни товар нархига нисбатан муайян талаблар мавжудлигини ҳисобга олиш лозим. Чунончи, Солиқ кодекси 177-моддасининг иккинчи қисмига кўра солиқ тўловчи жисмоний шахс юридик шахсдан товарлар (ишлар, хизматлар) олган тақдирда, уларнинг қиймати уларни олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бу мазкур ҳолда товар ходимнинг ўз истеъмол эҳтиёжлари учун реализация қилиниши билан изоҳланади.

Олди-сотди шартномасида харидга ҳақ тўлаш ходимнинг иш ҳақидан шартнома бўйича белгиланган бўлиб-бўлиб тўлаш мобайнида амалга оширилишини назарда тутиш мумкин. Бунда Меҳнат кодексининг 164-моддаси билан белгиланган чеклашларни ҳисобга олиш лозим. Чунончи, унинг учинчи қисмига кўра, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 1950 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика