Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Жавобгарликдан озод қилмайди

Ходимнинг ёзма мурожаати бўлганда иш ҳақини ойда бир маротаба тўлаш мумкинми?

Ходимлар вакиллик органининг раиси.

Тошкент вилояти.

 

– Одатда, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас (Меҳнат кодекси (МК) 161-моддасининг биринчи қисми).

Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади (МК 161-моддасининг иккинчи қисми).

Шу тариқа, санаб ўтилган нормалар иш берувчининг иш ҳақини ойига икки маротаба тўлаш мажбурияти қонун ҳужжатларида аниқ қилиб белгиланганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.

Ходимларнинг иш ҳақини ойига икки маротаба тўлашларидан ихтиёрий бош тортиш тўғрисидаги аризаси бўлиши иш берувчига Меҳнат кодекси билан белгиланган тўлов тартибини ўзгартириш ҳуқуқини бермайди ва уни бундай тартибга риоя этиш жавобгарлигидан озод этмайди.

Бу МК 161-моддасининг биринчи қисмини бузиш сифатида баҳоланади ва Қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка олиб келади.

Текширув жараёнида ушбу ҳуқуқбузарликлар аниқланганда иш берувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка – энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика