Norma.uz

“Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг 2014 йилги мавсуми натижалари

Тадбиркор ва ишбилармонларнинг эмин-эркин фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

 

Олий ва ўрта махсус таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг татбиқ этиш учун партия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Диплом билан бизнесга” лойиҳасини ишлаб чиқди.  Бугунги кунгача мазкур лойиҳа анъанавий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Шу ўринда рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2009–2013 йиллар мобайнида лойиҳада иштирок этган 6 минг нафар талабанинг тадбиркорлик ва ишбилармонликка оид билимлари оширилди. 2 минг 806 нафар иштирокчи тижорат банкларидан 13 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли кредитларни қўлга киритиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Ўтган давр мобайнида лойиҳа доирасида яратилган 6 мингдан зиёд иш ўринларининг 26 фоизи иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш, 31 фоизи қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш ҳамда 12 фоизи бизнес ва савдо йўналишларига тўғри келмоқда.

Лойиҳанинг жорий йилги босқичларида 1 530 нафар ёшлар иштирок этди. Улардан  970 нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Айни пайтда 100 дан зиёд ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди. Ушбу тадбирларнинг деярли барчаси республика ва хорижий ОАВда мунтазам равишда ёритиб борилди.

Шижоатли ёшларимиз ўртасида тобора оммалашиб бораётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида O’zLiDeP томонидан мунтазам равишда изланишлар олиб борилмоқда, ёшларнинг инновацион лойиҳа ва ташаббусларини иқтисодиётга жорий этиш бўйича муайян таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Энг муҳими, партиянинг мазкур лойиҳаси ёшларимизни “Тадбиркорлик билан шуғулланиш фаровон турмуш омили” деган ягона ғоя атрофида бирлаштириб, соҳага оид сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга, жамиятда ўз ўринларини топишларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

 

O’zLiDeP

Матбуот хизмати.

Прочитано: 2631 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-07-23 14:03:45, Гость_Т.А.П.:
Сурамокчи булган саволларимни шу ердан жунатсам буладими?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика