Norma.uz

Келишинглар, йўқса суд ҳал этади

Узоқ давом этмаган биргаликдаги турмушдан кейин хотиним билан ажрашдим. Ажралиш пайтида у ҳомиладор эди. Менинг оилани тиклашга бўлган уринишларимга хотиним ва қайнонам қарши чиқишди. Бир оз вақт ўтиб, белгиланган муддатда ўғлим туғилди. Бунга деярли 2 йил бўлди. Ана шу вақт мобайнида собиқ хотиним болани кўриш ҳуқуқидан мени ва ота-онамни маҳрум этиб келмоқда.  Хотинимнинг яшаш жойидаги васийлик органлари мазкур масалани ҳал қилишда ёрдам беришмаяпти. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра болага алимент тўланяпти. Хотиним мен билан судсиз алимент келишувини тузишдан бош тортди.

Судга даъво аризаси бермасдан хотинимнинг ўғлим билан кўришишимга тўсқинлик қилмаслигига мажбур этиш мумкинми? Шунингдек ота-онамнинг невараси билан кўришишларига ҳам?

Илёс.

Тошкент шаҳри.

 

– Агар бола онаси билан яшашга қолган бўлса, бу отанинг оталик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳеч ҳам камситмайди. Ота ажрашишдан кейин она каби болага доир ҳуқуқларга эгадир, оиланинг бузилиши унинг болани тарбиялашда иштирок этиши учун тўсиқ бўлмаслиги керак.

Оила кодексининг 76-моддасига биноан бундай ота боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек боладан алоҳида яшовчи ота у ҳақида тарбиявий, даволаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасаларидан ахборот олишга ҳақлидир. Фақат ота томонидан боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун таҳдид мавжуд бўлган тақдирдагина бу нарса рад этилиши мумкин. Ахборот беришни рад этиш устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

Ажрашишдан кейин отанинг бола билан кўришиши мушкул бўлган тақдирда эса бола билан кўришиш тўғрисидаги низони фақат икки йўл билан ҳал этиш мумкин:

1) низони ота-онанинг келишуви билан ҳал этиш – яъни ота-онанинг ажрашишдан кейин болалар билан кўришишнинг вақти, жойи, қанча давом этиши ва бошқа масалаларни мустақил ҳал қилиши;

2) болалар тўғрисидаги низони судда ҳал этиш – агар ота-она келишувга кела олишмаса, алоҳида яшовчи отанинг болани тарбиялашда иштирок этиши тартибини суд белгилайди ва иккинчи тарафни бунга қаршилик кўрсатмасликка мажбур этади.

Қарор қасддан бажарилмаган тақдирда боладан алоҳида яшовчи отанинг (онанинг) талабига кўра боланинг манфаатларидан келиб чиқиб ва унинг фикрини ҳисобга олиб, суд болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарорини чиқариши мумкин (ОС Пленумининг 11.09.1998 йилдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида» 23-сон қарори 7-банди).

Бобо, буви, ака-ука, опа-сингиллар ва бошқа яқин қариндошлар ҳам болани кўриш ҳуқуқига эгалар.

Кўриш рад этилган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (уларнинг бирини) бунга қаршилик кўрсатмасликка мажбур этиши мумкин.

Агар васийлик ва ҳомийлик органининг қарори бажарилмаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришишга тўсқинликларни бартараф этиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлилар. Суд низони боланинг манфаатларидан келиб чиқиб ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этади.

Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда, айбдор отага (онага) нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади.

Хусусан, суд ҳужжатларини бажариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1982-моддаси).

Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 ойгача қамоқ билан жазоланади (Жиноят кодексининг 232-моддаси).

Шу тариқа, агар сиз собиқ хотинингиз билан болани тарбиялаш масалаларини келишув тузиш йўли билан ҳал эта олмасангиз, низони фақат судда ҳал этиш қолади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика