Norma.uz

Тежамкорлик – фаровонлик омили

Сўнгги  йилларда электр энергиясига бўлган эҳтиёж кескин ўсмоқда. Буни  аҳоли сонининг кўпайиши ва турмуш даражасининг ўсиши, турли маиший техника воситаларидан кенг фойдаланилаётгани ҳамда саноат ривожланиб, кўплаб янги ишлаб чиқариш қувватларининг фойдаланишга топширилаётгани билан изоҳлаш мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 245-сон Қарори электр энергиясидан унумли ва тежамкорлик билан  фойдаланишда муҳим омил бўлаётир. Унда истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига, рухсат этилган қувват миқдори даражасида, кучланиши 1000 вольтгача бўлган қўшимча электр қурилмаларини улаши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, электр энергиясидан ҳисоблагичларсиз фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ҳисоблагич мосламалар мавжуд бўлмаган ва айрим сабабларга кўра уй-жойда истиқомат қилмаётган истеъмолчилар бу ҳақда электр таъминоти корхоналарига хабар беришлари шарт.

Катта сарф-харажатлар ҳисобига ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан фойдаланишда, албатта, ҳисоблагичлар талаб этилади. Агар у истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилган бўлса, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори билан ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Бундай ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги  ва  шу вақт ичида ҳисоблагичлар тикланиши зарур.

Аҳолига қулайликлар яратиш ва ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш мақсадида онлайн режимида ишловчи қўшимча тўлов шохобчалари ташкил этилмоқда. Электр тармоқлари корхоналарининг мавжуд ҳисоб-китоб бўлимлари ҳам онлайн режимига ўтказилмоқда.

 Ҳозирги кунда “Ўзбекэнерго” компанияси тўловларни PAYNET ва SMS-to‘lov тизимлари орқали онлайн режимида қабул қилиш бўйича қатор тижорат банклари, “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу тизимда истеъмолчи амалга оширган тўлов ҳақидаги маълумот шу заҳоти тегишли электр таъминоти корхонасининг маълумотлар базасига келиб тушади. Шу билан бирга, истеъмолчининг мобил телефонига тўлов қабул қилинганлиги ҳақида SMS-хабар келади. Жорий йилнинг май ойига қадар ушбу тизим воситасида 195,2 млрд сўмлик тўловлар қабул қилинган.

 Мамлакатимизда энергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмоли ҳажмини камайтириш ва уни тежашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, аҳоли хонадонларига энергияни тежовчи лампаларни ўрнатишни кўпайтириш орқали электр энергияси истеъмолини ўртача 20 фоизга камайтириш мумкин. Яқинда синов тариқасида Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги маҳаллалардан бирида 93 хонадонда энергияни тежовчи лампалар ўрнатилди. Натижада энергияга эҳтиёж юқори бўлган соатларда истеъмол қуввати 110 кВт дан 88 кВт га тушди. Бу рақам мамлакатимиздаги 5,4 млн та хонадонга ўрнатилган чўғланма лампаларни энергияни тежовчи лампаларга алмаштириш қанчалик катта миқдорда самара олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган мамлакат. Бироқ бу бизга қимматбаҳо табиий ресурсларга хўжасизларча муносабатда бўлиш ҳуқуқини бермайди. Бу ноёб бойликларда келгуси авлодларимизнинг ҳам ҳаққи борлигини доимо ёдда тутишимиз зарур. 

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1993 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика