Norma.uz

Иловани имзоламади – асос деб ҳисобланмади

Товарга зарурат йўқолганлиги ва тўловда кечикишлар бўлганлиги муносабати билан Етказиб берувчи ва Харидор шартноманинг умумий суммасини 700 млн сўмга камайтириш ва етказиб бериш муддатини 5 ойга қисқартиришни назарда тутадиган қўшимча келишув туздилар. Битим имзоланганидан кейин 3 ой ўтгач, МЧЖ судга етказиб бериш шартномасига қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилди.

 

ИШНИНГ МОҲИЯТИ

МЧЖ (Етказиб берувчи) билан ОАЖ (Харидор) ўртасида 1 млрд сўмлик ускунани етказиб бериш шартномаси тузилди, унда юкни жадвал бўйича 3 йил мобайнида етказиш назарда тутилган. Товарга зарурат йўқолганлиги ва тўловда кечикишлар бўлганлиги муносабати билан Етказиб берувчи ва Харидор шартноманинг умумий суммасини 700 млн сўмга камайтириш ва етказиб бериш муддатини 5 ойга қисқартиришни назарда тутадиган қўшимча келишув туздилар. Битим имзоланганидан кейин 3 ой ўтгач, МЧЖ судга етказиб бериш шартномасига қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилди.

Биринчи инстанция хўжалик судининг ҳал қилув қарори  билан МЧЖнинг даъво талабларини қондириш тўлиқ ҳажмда рад этилди. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига қўшилмаган даъвогар апелляция шикоятини берди. Ўзининг қарори билан апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз, апелляция шикоятини эса қондиришсиз қолдирди. Апелляция инстанциясининг қарорига қўшилмаган даъвогар кассация шикояти берди. Кассация инстанциясининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгартиришсиз, кассация шикояти эса қондиришсиз қолдирилди.

 

МЧЖнинг ПОЗИЦИЯСИ

Етказиб бериш шартномасига қўшимча келишув икки иловага эга: нархлар бўйича янги спецификация ва етказиб беришнинг янги жадвали. МЧЖ суммани 1 млрд сўмдан 700 млн сўмга камайтиришга рози эди. Бироқ муддатларни 5 ойга қисқартиришни назарда тутадиган етказиб беришнинг янги жадвалини МЧЖ имзоламади. Шу сабабли тарафлар қўшимча келишувнинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришмадилар.

Шу муносабат билан қўшимча келишув қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайди ва Фуқаролик кодексининг (ФК) 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

 

ОАЖнинг ПОЗИЦИЯСИ

Қўшимча келишув матни ва нархлар бўйича янги спецификацияга иккала тараф имзо чеккан. Келишувга илова ҳисобланган етказиб беришнинг янги жадвалини имзоламаслик уни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос ҳисобланмайди, чунки у қўшимча келишув шартларига мувофиқ тасдиқланган. Шу муносабат билан, ФК 385-моддасининг учинчи қисмига кўра, шартнома ўзгартирилган тақдирда, мажбуриятлар тарафлар шартномани ўзгартиришга келишган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ҳисобланади.

 

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

Биринчи инстанция судининг белгилашича, Етказиб берувчи ва Харидор шартноманинг умумий суммаси камайтирилиши ва етказиб бериш муддатлари (даврлари) қисқартирилишини назарда тутадиган қўшимча келишув тузганлар; келишув икки иловага эга эди: нархлар бўйича янги спецификация ва етказиб беришнинг янги жадвали; қўшимча келишув матни ва нархлар бўйича янги спецификацияни иккала тараф имзолаган. Етказиб беришнинг янги жадвали МЧЖ томонидан имзоланмаган. Қўшимча келишув даъвогар ва жавобгар томонидан имзоланганлиги боис, даъвогар унинг шартларига кўнган.

Шу тариқа, келишув етказиб бериш шартномалари ва Ўзбекистон қонун ҳужжатларига доир талабларга тўлиқ мувофиқликда расмийлаштирилган.

ФК 385-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади ва шартномани ўзгартириш тўғрисида келишув тузган пайтдан бошлаб ўзгартирилган деб ҳисобланади.

Шу тариқа, суд қўшимча келишувни ФКнинг 116-моддаси бўйича ҳақиқий эмас деб топиш учун асосларни кўрмади.

Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, хўжалик суди МЧЖнинг даъво аризаси асоссиз ва даъво талаблари тўлиқ ҳажмда рад этилиши керак деб қарор қилди.

Биринчи инстанция судининг юқорида баён этилган важларини ҳисобга олиб, апелляция ва кассация инстанция судлари унинг қарорларини ўзгартиришсиз қолдирди.

 

 

ШАРҲ

ФК 382-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар ФКда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

Ишнинг ҳолатларидан кўринганидек, қўшимча келишув матни ва нархлар бўйича янги спецификация Етказиб берувчи ва Харидор томонидан имзоланган. Етказиб бериш янги жадвалининг (қўшимча келишувга иловалардан бири) Етказиб берувчи томонидан имзоланмаганлиги уни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди, чунки қўшимча келишувни расмийлаштириш ФКнинг 382 ва 384-моддалари талабларига мувофиқ амалга оширилган.

Бундан ташқари, қўшимча келишувнинг шартномаларнинг унга зид келадиган барча қоидалари ўзининг юридик кучини йўқотиши ва қўшимча келишув қоидалари қўлланишини назарда тутадиган қоидасини ҳисобга олиш лозим. Бунинг маъноси шуки, Етказиб берувчи ва Харидор етказиб бериш жадвалига, етказиб берилаётган маҳсулот сонига риоя қилишлари ва қўшимча келишув шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш учун ҳисоб-китоблар қилишлари шарт.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, суд қўшимча келишувни ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топиш учун асосларни кўрмади ва даъво талабларини асосли равишда рад қилди.

 

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат.

Прочитано: 3282 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-07-14 08:31:07, Гость_дилноза илясова:
мехнат татилини конун коидалари хакида маьлумот беринг

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика