Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 28 / Бизнес масалалари

100 фоизлик улушимни сотаман

МЧЖнинг яккабошчи муассиси (жисмоний шахс) ўзининг устав фондидаги улушини 100% миқдорида бошқа жисмоний шахсга сотмоқчи. Корхона кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади, монополияга қарши қонун ҳужжатларига дахлдор эмас. МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддасига кўра жамият устав фонди (устав капитали)даги улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш талаби жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Уставда бундай талаб назарда тутилмаган.

Жисмоний шахслар ўртасидаги МЧЖдаги 100 фоиз улушнинг олди-сотди битими корхонани сотиш ҳисобланадими? Унга Фуқаролик кодекси 489–496-моддаларининг қоидалари ва, бинобарин, шартномани нотариал тасдиқлатиш мажбурияти татбиқ этиладими?

 

 

– Йўқ, жисмоний шахслар ўртасида МЧЖдаги 100 фоизлик улушнинг олди-сотди битими корхонанинг олди-сотдиси ҳисобланмайди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкий мажмуа сифатида корхонанинг олди-сотдиси ва устав фонди (капитали) улуши (улушлари)нинг олди-сотдиси иккита турлича битимдир.

Корхонанинг мулкий мажмуа сифатида олди-сотдиси Фуқаролик кодекси (ФК) 29-бобининг 8-§и билан тартибга солинади. ФКнинг 489-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно. Корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган мол-мулкнинг барча турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, инвентарлар, хом ашё, тайёр маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ҳуқуқлар (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, киради.

Устав фонди (капитали)даги улуш (улушлар)нинг олди-сотдиси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида«ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) билан тартибга солинади. Ушбу Қонуннинг 20-моддасига кўра жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин. Қонун ягона иштирокчи (муассис)нинг жамиятдан чиқишига нисбатан чеклашларни назарда тутмаганлиги боис, устав фонди (капитали)даги 100 фоизлик улушнинг олди-сотди битими, агар у қонун ҳужжатларининг барча талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, қонунийдир.

Шу тариқа, ФК 489–496-моддаларининг қоидалари устав фонди (капитали)даги улуш (улушлар)нинг олди-сотди битимига татбиқ этилмайди. Жамиятнинг устав фонди (капитали)даги улушни сотиш, агар жамият уставида уни нотариал шаклда содир этиш талаби мавжуд бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилади.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика