Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Қонунбузарликлар фош этилди

Қош қўяман деб...

Косметика ва парфюмерия воситаларининг бозори ҳамиша чаққон бўлган. Сохта тадбиркорлар эса айнан шундан фойдаланиб, мўмай даромад топишга ҳаракат қиладилар. Аммо ташқи гўзаллик учун хизмат қилувчи бу воситаларнинг таркибида кимёвий моддалар катта миқдорда бўлишини, боз устига уларнинг янада зарарли ҳисобланган қалбаки ва контрафакт нусхалари ёйилаётганлигини инобатга олсак, мазкур масаланинг янада жиддий таҳдид эканлигини англаш қийин эмас.

 

Республикамиз божхона­чилари сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳуж­жат­лари бўлмаган бу тур­даги маҳсу­лотларнинг олиб ўтили­шига қарши чо­ра-тадбирларни давом этти­ришмоқда. Яқинда пойтахтимиз божхоначилари томонидан божхона расмийлаштируви ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўл­маган йирик миқдордаги то­вар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

«Келес» темир йўл божхона постида «Москва-Тош­кент» йўналишидаги поезд йўловчиларидан Б.М.нинг қўл юклари божхона кўри­гидан ўтказилганда, у божхона баён­номасида ва божхона инспекторининг оғзаки сўрови пайтида маълум қил­масдан қиймати 2 млн сўм­дан ортиқ 200 донадан зиёд парфюмерия ва космети­ка маҳсулотларини ноқону­ний тарзда олиб ўтишга урингани фош қилинди.

Харьковдан қайтган темир йўл поезди йўловчиси А.Х. ҳам қиймати 7,5 млн сўмдан ортиқ 200 донадан зиёд парфюмерия воситаларини яширин тарзда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қо­линди.

Тезкор маълумотларга асосланиб, пойтахт божхоначилари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбирда М.Т. бош­қарувидаги автоулов ва унинг хонадонидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 147 турдаги атторлик маҳ­сулотлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқ­ланди. Юк эгаси қийма­ти 30 млн сўмдан ортиқ товарларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув­лари ва суриштирув ҳаракат­лари давом эттирил­моқда.

 Республикамиз божхона ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 1 000 дан зиёд қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 4 183,2 млн сўмлик косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2004 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика