Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 22 / Солиқ солиш

Ўз ўғлим ва ходимнинг қизи учун имтиёз

Асосий фаолияти мактабгача тарбия бериш бўлган нодавлат таълим муассасаси (НТМ) бир қатор масалалар бўйича тушунтириш беришингизни сўрайди. Калькуляцияга кўра бугунги кунда бир бола учун тўлов, ушбу суммага киритилган 10% рентабеллик билан бирга, 450 000 сўмни ташкил қилади.

Ходимимиз боласига қараш учун тўлов имтиёзли бўлиб, 1 500 сўмни ташкил қилади, унинг оила аъзолари (невара, ака-ука, опа-сингил, жиян) учун у 50 000 сўмдан 200 000 сўмгача белгиланган. Бундай қарор 2009 йилда меҳнат жамоаси конференциясида қабул қилинган ва жамоа шартномасида акс эттирилган. Аҳолининг кам таъминланган қатламлари ҳамда 2 нафар ва ундан кўп болали оилалар учун НТМ бўйича буйруқ билан чегирма берилади.

СКнинг 130-моддасида назарда тутилишича, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реа­лизация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади.

Бизнинг вазиятимизда фойда солиғи қандай ҳисобланади?

Биз ходимлар ва бизнинг НТМга келадиган шахсларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар белгилаш ҳуқуқига эгамизми? Бунда биз жамоа шартномаси ва СКнинг 131-моддасига амал қилишимиз мумкинми, унга кўра товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадларга битим шартлари ўзгарганда, баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан фойдаланганда тузатиш киритилади?

Биз тўлиқ ҳисоблаб ёзилмаган суммани солиқ солинадиган даромадга киритишимиз керакми? Агар керак бўлса, унинг миқдорини қандай белгилаймиз?

НТМ директори.

 

– Нодавлат таълим муассасалари (НТМ) пулли таълим хизматлари кўр­сатишга, шунингдек устав вазифаларига мувофиқ тадбиркорликнинг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақлидир. Агар НТМда болаларга қараш хизматлари пулли бўлса, тўлов миқдори шарт­нома асосида белгиланади ҳамда болаларни ёки ходимлар ва чет шахслар оиласининг бошқа аъзоларига қараш учун имтиёзли ҳақ назарда тутилиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти доирасида НТМ солиқ тўловчи сифатида Солиқ кодексининг (СК) меъёрларига амал қилиши керак. Чунончи, СКнинг 130-моддасида белгиланишича, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст баҳоларда реализация қилинганда, реа­лизация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади. Бинобарин, таннархдан паст баҳода кўрсатилган хизматлар бўйича жами даромадга сиз ҳақиқатда олинган тушумни ва ушбу сумма билан хизматлар таннархи ўртасидаги фарқни (рентабелликни ҳисобга олмасдан) киритишингиз керак.

Агар солиқ тўловчи товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш далили бўйича даромадни тўлиқ суммада ­эътироф этган, бироқ кейинчалик мазкур операция бўйича даромад бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан бош тортилганлиги, битим шартлари ёки битим баҳоси ўзгарганлиги, товар тўлиқ ёки қисман қайтарилганлиги, харидор чегирмадан (сийловдан) фойдаланганлиги туфайли камайган ёки кўпайган ҳолда СКнинг 131-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базага тузатиш киритилади. Сизнинг ҳолатингизда эса бундай тузатишни киритиб бўлмайди, чунки муайян шахслар тоифаси учун хизматларнинг пасайтирилган қиймати аввал-бошдан шартномаларга кўра белгиланган. Бундан ташқари, СКнинг 130-моддаси меъёрлари хизматлар таннархдан паст баҳода реализация қилинганда солиқ солинадиган базани белгилаш қисмида СКнинг 131-моддаси бўйича даромадга тузатиш киритганда ҳам қўлланади.

НТМ имтиёзли тўлов бўйича хизматларни реализация қиладиган ходимларга келсак, уларда хизматларни реализация қилиш баҳоси билан уларнинг ҳақиқатдаги таннархи ўртасида салбий фарқ тарзида солиқ солинадиган даромад юзага келади. Ушбу фарқ СКнинг 177-моддаси 3-бандига кўра моддий наф тарзида ходимларнинг даромади ҳисобланиб, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ унга ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, фақат корхона ходимларида солиқ солинадиган даромад юзага келади. Чет жисмоний шахсларга хизматлар таннархдан паст баҳоларда реализация қилинганда уларда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика