Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Кўча тасодифларга тўла

Ташкилотимиз офиси жойлашган кўчанинг номини ўзгар­тиришди. Кўчанинг эски номи устав, учбурчак штамп, ижара шарт­номаси, улгуржи савдога лицензия, расмий бланкалар ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган.

Шу муносабат билан қуйидаги саволларга жавоб берсангиз.

Кўчанинг эски номи билан манзил кўрсатилган барча ҳуж­жатларга ўзгартиришлар киритиш керакми?

Ижара шартномасини қайта тузишимиз лозимми?

К.Абдуллаев,

кичик корхона директори.

Самарқанд ш.

 

– Афсуски, миллий қонун ҳужжат­ларида қўйилган саволга аниқ жавоб мавжуд эмас.

12.10.2011 йилдаги «Географик объектларнинг номлари тўғриси­да»ги ЎРҚ-303-сон Қонунга (бундан кейин – Қонун) мувофиқ географик объектнинг (кўчанинг) номини ўз­гартириш – географик объект­нинг ҳозирги номини белгиланган ҳолларда ўзгартиришдир (Қонуннинг 3-моддаси олтинчи хатбошиси).

Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ географик объектларнинг рўйхатдан ўтказилган номлари ўз фаолиятини амалга ошираётганда давлат ҳо­кимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муасса­салар ва ташкилотлар томони­дан фойдаланиш учун мажбурийдир.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қо­нунининг (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) 20-моддасига мувофиқ, юри­дик шахс бўлмиш лицен­зиат қайта тузилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензия қайта расмийлаштирилиши керак.

Шу тариқа, бир томондан, Қо­нуннинг барча юридик шахслар ўз фаолиятида рўйхатдан ўтка­зилган географик объект номидан фойдаланишлари шартлиги тўғрисидаги талаби мавжуд, бошқа томондан эса – юридик шахснинг амалдаги жойлашган жойи ўз­гармайди, шу сабабли ҳам лицензияни қайта расмийлаштириш мажбурий эмас.

Амалиётда назорат қилувчи органлар, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ёки географик объектларга ном бериш ва қайта ном бериш масалалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан берилган, аввалги ва янги номи қайд этилган, кўча қайта номланганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан қаноатланган вазиятлар бўлган. Бироқ назорат қилувчи органлар кўча номининг ўзгаришини почта манзилининг ўз­гариши деб талқин қиладиган ва, тегишинча, аввалги манзилга берилган лицензияни ҳақиқий эмас деб ҳисоблайдиган ҳоллар оз эмас.

Аввалги манзил қайд этилган қолган ҳужжатларга келсак, биз ҳар қандай ҳолда уларни ўзгартиришни, бунда юқорида кўрсатилган маълумотномани олдиндан олишни тавсия қиламиз, ушбу маълумотнома барча ҳужжатлар ўзгартирилгунга қадар турли ташкилотлар ва органлар билан алоқаларда қўл келади.

Ижара шартномасини қайта тузиш шарт эмас. Унга қўшимча битимда янги манзилни кўрсатиш ёки кўча номининг ўзгарганлиги тўғрисида ижара берувчига (ижарачига) тегишли ёзма хабарнома юборишнинг ўзи кифоя. Мазкур хабарномага юқорида кўрсатилган маълумотномани илова қилган маъқул.

 

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

Прочитано: 2380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика