Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Янги интерактив хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Матбуот анжуманида янги интерактив давлат хизматларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш давлат органларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигининг замонавий шаклларига ўтишига кўмаклашиши таъкидланди. Лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсади­да Президентимизнинг 15.04.2014 йилдаги «Тадбиркорлик фао­лиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сон Қарори қабул қилинди.

Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ахбо­рот-коммуникация технологиялари ҳаёти­мизда йил сайин катта ўрин тутаётганини таъкидлади. Айни пайтда кўплаб давлат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган интерактив хизматлар турини кенгайтирмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган янги «тадбиркорлик субъекти шахсий кабинети»нинг тақдимоти ўтказилди. Бундай кабинети бор тадбиркор интернет орқали ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқ ва коммунал тўловларни тўлаш, шунингдек, турли маълумотномаларни олиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, давлат органларига расмий талаб юбориши, улар билан ҳамкорлик қилиши, солиқ бўйича қарздорлиги тўғ­рисида маълумот олиши мумкин.

Тадбир иштирокчилари хизмат кўрсатувчи субъектларнинг кенгайтирилган рўйхати ва янгиланган «SMS-To'lov» электрон тўлов тизими сайтининг имкониятлари билан танишди. Тадбиркорлик субъектларининг www.businessinfo.uz ахборот порталидаги намунавий таъсис ҳужжатлари ёрдамида рўйхатдан ўтиш ҳужжатларини тайёрлаши ва www.my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш масалаларига бағишланган тақдимотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1449 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика