Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 21 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Ҳар бири ўз қоидаларига кўра савдо қилади

Фирмамиз – МЧЖ улгуржи савдога лицензия олган ва халқ истеъмоли товарларини реализация қилиш билан шуғулланади. Ўзбекистоннинг меъё­рий базасида улгуржи савдо бўйича қоидаларга ҳеч қандай кўрсатмалар мавжуд эмас, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарори бўлиб, у билан Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари тасдиқланган.

Чакана савдо қоидалари улгуржи савдога татбиқ этиладими?

Газетхон.

 

– Йўқ, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қои­далари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон Қарорига 1-илова) улгуржи савдога татбиқ этилмайди.

Чакана савдо қоидаларининг 1-бандида қатъиян белгиланишича, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чакана савдони амалга оширишни тартибга солади.

Қонун ҳужжатларида «улгуржи савдо» ва «чакана савдо» тушунчалари аниқ чегараланган. Чунончи, Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ улгуржи савдо деганда тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш тушунилади. Чакана савдо деганда эса савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш тушунилади.

Қонун ҳужжатларида улгуржи ҳамда чакана савдони амалга ошириш тартиби ҳам белгиланган. Чунончи, товарларнинг чакана реализациясини юридик шахслар ҳам, юридик шахсни ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам, турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлганда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширишлари мумкин. Бунда қонун ҳужжатларида чакана савдони амалга оширишга лицензия олиш назарда тутилмайди.

Аксинча, юқорида кўрсатилган Низомнинг 3-бандига кўра, улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат белгиланган тартибда тегишли лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин.

Юридик шахс (лицензиат) давлат рўйхатидан ўтка­зилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган) 16-бандига мувофиқ у билан лицензия битими тузади, унда қуйидагилар ҳам бўлиши керак: лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; уларнинг бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги; лицен­зиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Юқорида баён этилганлардан қуйидаги хулосани чи­қариш мумкин.

Улгуржи савдо корхоналари лицензия битимида белгиланган талаб ва шартларни қўллайдилар ва уларга риоя этадилар. Чакана савдо корхоналари Чакана савдо қоидаларини қўллайдилар ва уларга риоя этадилар.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА ва
Абдураҳмон БАХТИЕВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 4192 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика