Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 19 / Бизнинг маслаҳатлар

Корхона ишламаса ЯИТ ҳисобланадими?

Корхонамиз суднинг ҳал қилув қарорига биноан тугатилди. Унинг 2009-2013 йиллардаги молия-хўжалик фаолияти бўйича якуний ҳужжатли текшириш ўтказилганда ДСИ ходими билан бир масалада келишмовчилик юзага келиб қолди. Президентимизнинг ПҚ-1024-сон қарорига биноан, ягона ижтимоий тўлов белгиланган ставка бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан (МҲТФдан) ҳисобланади, бироқ бунда ҳар бир ходимга тўғри келадиган энг кам иш ҳақининг бир бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Масалан, корхона ташкил этилгач, у умуман фаолият юритмаса ва банк ҳисобрақамида ҳеч қандай дебет ва кредит пул маблағларининг ҳаракати амалга оширилмаса ёки бошқа ҳолат – корхона фаолият юритиб туриб, у вақтинча тўхтатилса, ЯИТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади? ­Яъни у 2095-сон Низом бўйича ҳисобланадими ёки уни ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида ҳисобланадими? Иш вақтини ҳисобга олиш табели бир ойда ҳақиқатда ишланган иш кунлари сонини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадими?

Амриддин Боймирзаев,

корхона директори.

Хоразм вилояти.

 

– Сиз таъкидлаганингиздек, Президентимизнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарори 7-бандига мувофиқ 2009 йилдан бошлаб ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш меҳнат ҳақи фондининг 24 фоизи, лекин:

барча хўжалик юритувчи субъектлар учун (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ҳар бир ходим ҳисобига ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

фермер хўжаликлари учун ҳар бир ходим ҳисобига ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Мазкур тартибга риоя қилинмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари тўловчининг ихтиёрида қолаётган фойда ҳисобидан ЯИТни унинг белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ке­йинги ўринларда – 2095-сон Низом) қоидаларига асосан ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайдилар ва у ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даври учун ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдорлари қўшиб чиқилади.

2095-сон Низомнинг 4-бандига биноан ЯИТнинг энг кам миқдори бир ойда амалда ишланган кунлар сонини корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сонига бўлиш ва олинган натижани ЭКИҲнинг белгиланган миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади ва унда хўжалик юритувчи субъект фаолияти вақтинча тўхтатилганда ЯИТнинг энг кам миқ­дорини ҳисоблашнинг алоҳида тартиби назарда тутилмайди.

Ҳисобот ойида ҳақиқатда ишланган кунлар сони тўғрисида маълумотлар олиш учун бирламчи ҳисоб ҳужжати бўлиб иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади (АВ томонидан 30.07.1999 йилда 788-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ёлланиб ишловчиларнинг сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича йўриқноманинг 1.5-банди). Табелда ишга келиш ва иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш тўғрисида маълумотлар келтирилади, бинобарин, у ҳақиқатда ишланган кунлар тасдиғи ҳисоб­ланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган давр учун ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда корхонанинг ҳақиқатда ишлаган даври учун амалда ишланган кунлар сонини ҳисобга олган ҳолда ЯИТ ҳисобланиши керак. Масалан, 2009 йилда корхона ташкил этилиб, 1 йил фаолият юритмаса ва банк ҳисобрақамида ҳеч қандай дебет ва кредит пул маблағларининг айланма ҳаракати амалга оширилмаса, бундай корхонага ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисобланмайди.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2322 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика