Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Жиноятга жазо муқаррар

Қилмиш қидирмиш деганларича бор

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар бўлими жорий йилда кўрган дастлабки жиноят иши Учқудуқ ва Ғиждувон туманларида яшовчи Муродали Раҳмонов, Дилшод Ҳикматов, Майрабек Исмоилов, Досим Алдабоев, Учқун Сафаров, Файзулло Ҳидиров ва Умид Норов иштирокида содир этилган жиноий қилмиш эди. Уларнинг ҳаммаси Жиноят кодексининг «Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» деб номланган 182-моддаси ҳамда «Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш» деб номланган 223-моддаси бўйича айбландилар.

 

Ўтган йилнинг май ойи охирларида гуруҳ раҳбари, ғиждувонлик М.Раҳмонов ўз эллатлари У.Сафаров, Ф.Ҳидиров ҳамда «КамАЗ» ҳайдовчилари У.Норов ва Д.Ҳикматовлар билан биргаликда 5 тонна рангли металларни Қозоғистоннинг қўшни вилоятига контрабанда йўли билан ўтказишга аҳд қилди. Учқудуқ туманининг Мингбулоқ овулида яшайдиган, бепоён чўлда божхона ва чегара постларини айланиб ўтиб қўшни давлатга олиб борадиган овлоқ сўқмоқларни яхши биладиган М.Исмоилов ва Д.Алдабоев уларга йўлбошчилик қиладиган бўлди. Йўлда муаммолар ҳам бўлди, хусусан чегарадаги муҳандислик иншоотларини қўпориб ўтишга тўғри келди. Контрабандачи шериклар чегарани кесиб ўтиб, Қозоғистонда металлни қандолатчилик маҳсулотларига алмашдилар ва ўша ноқонуний йўл билан Ғиждувонга етиб олдилар.

Аммо операция муваффақиятли тугаганлигига қувонишга хали эрта эди. Қоидабузарларни ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари икки суткадан кейин Бақоллар қишлоғида, ширинликларни юк машинасидан енгил автомобилларга тушираётган пайтларида қўлга олдилар. Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Навоий баҳолаш ва консалтинг маркази экспертлик хулосаларига қараганда, контрабанда йўли билан келтирилган қандолат маҳсулотларининг қиймати 150 млн сўмдан ортиқ экан.

Мазкур жиноят иши бўйича тўпланган материаллар айбланувчиларнинг жиноий қилмиши, айбини тўла исботлаб берди. Суд ўз ҳукми билан М.Раҳмоновни 7 йилу 6 ойга, Д.Ҳикматов ва У.Сафаровни 7 йилга, М.Исмоилов ва Д.Алдабоевни 6 йилу 6 ойга, Ф.Ҳидиров ва У.Норовни 5 йилу 5 ойга озодликдан маҳрум этди.

Олий Мажлис Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори (12.12.2013 йилдаги СҚ-397-II-сон) 7-бандининг «а» кичик бандига асосан тайин этилган жазонинг ўталмай қолган жазо муддати учдан бир қисмига қисқартирилди.

Жиноятчилар қонунга хилоф тарзда реализация қилган рангли металлар эвазига олган қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда жиноят қуроли – 10,7 млн сўм деб баҳоланган «КамАЗ» автомобили давлат фойдасига мусодара этилди.

Ана шу иш жиноятчилар уддабуронлик қилмоқчи бўлиб, қанақа махфий маълумотлар ва техник воситалардан фойдаланмасин, барибир қилмишлари фош этилиши ва мамлакатимиз қонунлари бўйича жазога тортилиши аниқ эканлигини яна бир карра кўрсатди.

 

Шерзод МАМИРОВ,

Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар судининг судьяси.

Прочитано: 1306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика