Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

50 кишидан ошиши мумкин эмас

Бизнинг МЧЖ пахта тозалаш ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмларини (ХХТУТ бўйича коди – 14420 (қишлоқ хўжалиги машинасозлиги) ишлаб чиқаради. Ходимлар сони 49 кишини ташкил этади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон) кўра, кичик корхоналарга машинасозлик, металлургия ва бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 50 киши бўлган ташкилотлар киритилади. Президентнинг 12.05.2011 йилдаги ПҚ-1529-сон Қарори билан ишлаб чиқариш кичик корхоналари учун ходимларнинг сони 50 кишидан 100 кишигача кўпайтирилди. Бироқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги (ХХТУТ бўйича коди – 14420) у билан тасдиқланган рўйхатга киритилмаган.

Бизнинг МЧЖ кичик бизнес субъекти бўлиб қолган ҳолда ходимлар сонини 100 кишигача кўпайтириши мумкинми? Кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини 50 кишидан 100 кишига қадар кўпайтириш масалалари яна қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?

 

– Йўқ, сизнинг МЧЖ ходимлар сонини кўпайтира олмайди. Мазкур масалада Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) амал қилиш керак. Унинг 163-сатрида кўрсатилишича, қишлоқ хўжалик машинасозлиги билан шуғулланадиган корхоналар (ХХТУТ коди – 14420) ходимларининг сони 21 кишидан 50 кишигача бўлса, кичик корхоналарга киради.

Шунингдек Президентнинг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (9.04.1998 йилдаги ПФ-1987-сон) билан белгиланишича, кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги ходимларининг ўртача йиллик сони 50 кишидан ошмаган кичик корхоналар киради.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пуд­рат шартномаси ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар (шуъба) корхоналар, ваколатхоналар ҳамда филиалларда ишлаётганлар сони ҳам ҳисобга олинади (Президентнинг 30.08.2003 йилдаги ПФ-3305-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбошиси).

 

Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Тимур МЎМИНОВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 1367 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-04-04 10:14:58, Гость_Anjela:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика