Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 4 / Статистик ҳисобот

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига! Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

КИЧИК БИЗНЕС субъектларига кирадиган барча КИЧИК корхоналар ва МИКРОФИРМАЛАР туман статистика бўлимларига 2013 йил учун 1-КВ шакллари бўйича статистик ҳисоботни (АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мажбурий тартибда тақдим этишлари кераклигини эслатади:

– 1-КВ шакли бўйича ҳисобот (йиллик) «2013 йил учун кичик корхона ва микрофирма ҳисоботи»ни кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай тақдим этадилар;

– 1-КВ шакли бўйича ҳисобот (йиллик) «2013 йил учун кичик корхона ва микрофирма ҳисоботи»ни чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар 2014 йил 25 мартдан кечиктирмай тақдим этадилар;

– 1-КВ (tib) шаклига илова (йиллик) «2013 йил учун аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида ҳисобот»ни аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар ва микрофирмалар – ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун – 2014 йил 25 мартдан кечиктирмай;

– 1-КВ (tur) шаклига илова (йиллик) «2013 йил учун келувчиларни жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни туристик-экскурсия хизматлари ва жойлаштириш (жойлаштиришнинг жамоавий воситалари) хизматларини кўрсатувчи кичик корхона ва микрофирмалар ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун – 2014 йил 25 мартдан кечиктирмай;

– 1-КВ (QХ) шаклига илова (йиллик) «2013 йил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи мик­рофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолиятни амалга оширувчи кичик корхона ва микрофирмалар ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай;

– 1-КВ (ekо) шаклига илова (йиллик) «2013 йил учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи, заҳарли чиқиндилар ҳосил бўладиган стационар манбаларга эга бўлган кичик корхона ва микрофирмалар ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай;

– 1-КВ (kom) шаклига иловани (йиллик) оқава сувларни марказлаштирилган тарзда чиқариб юбориш, ободонлаштириш ва ташқи ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув берувчи кичик корхоналар ва микрофирмалар, Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг шаҳар бўлимлари ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – 2014 йил 15 февралдан кечиктирмай;

– 1-КВ (АКТ) шаклига илова (чораклик) «Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот»ни маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатишга лицензияси бўлган кичик корхоналар (провайдерлар, операторлар, хос­тинг марказлари ва бошқалар) ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар; тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил учун – 15 февралдан кечиктирмай; микрофирмалар йил учун 15 февралдан кечиктирмай тақдим этадилар.

Ҳисоботнинг кўрсатилган шаклларини юқорида кўр­сатилган, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри базасида қайд этилган хўжалик юритувчи субъектлар, ўз ҳолатларидан қатъи назар: ишлаётган, шаклланиш босқичида бўлган ёки вақтинча фаолият юритмаётган субъектлар, тугатилганлари бундан мус­тасно, тақдим этадилар.

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 215-моддаси билан белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Президентнинг 16.07.2012 йилдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармонини бажариш мақсадида Тошкент шаҳар статистика бошқармаси корхона ва ташкилотлардан давлат статистика ҳисоботларини* электрон шаклда Интернет орқали тақдим этишни сўрайди.

Барча ахборот stat.uz сайтида жойлаштирилган.

Маълумот олиш учун телефонлар: 230-88-29, 230-88-09.

 

*Давлат статистика ҳисоботи шакллари stat.uz, norma.uz сайтларида ва «Norma» АҚТда жойлаштирилган.

 

Прочитано: 2312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика