Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 4 / Статистик ҳисобот

Диққат! Тошкент шаҳар статистика бошқармаси эслатади

нотижорат ташкилотлар давлат статистика ҳисоботларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган қуйидаги муддатларда тақдим этиши зарурлигини эслатади:

1-NТT шаклидаги ҳисобот (йиллик) «Нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот»ни нотижорат ташкилотлар, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларидан (ХУМШ) ташқари, ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – 2014 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;

1-mehnat шаклидаги ҳисобот (йиллик) «2013 йил учун меҳнат ҳисоботи»ни юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (тижорат кичик корхоналари ва микрофирмаларидан ташқари) ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – 2014 йилнинг 1 февралидан кечиктирмай;

1-mehnat шаклидаги ҳисобот (чораклик) «Меҳнат ҳисоботи»ни юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (тижорат кичик корхона ва микрофирмалари ва қуйида келтирилган ташкилотлардан ташқари) ҳар чоракда, ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 4-санасидан кечиктирмай.

Суд ва юридик муассасалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалигининг хўжалик бошқаруви тармоғига кирадиган ташкилотлар, йилда 1 марта – ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 4-кунидан кечиктирмай;

2-yoqilg'i шаклидаги ҳисобот (йиллик) «Ёқилғи келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида 2013 йил ҳисоботи»ни йирик юридик шахслар (фермер хўжаликларидан ташқари) ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – 2014 йилнинг 14 февралидан кечиктирмай;

2-xizmat шаклидаги ҳисобот (ойлик) «Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида ҳисобот»ни юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалардан ташқари), нотижорат ташкилотлар (давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмай;

1-xizmat шаклидаги ҳисобот (чораклик) «Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот»ни аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари), нотижорат ташкилотлар (давлат статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмай;

1-innovatsiya шаклидаги ҳисобот (йиллик) «Инновация фаолияти тўғрисида ҳисобот»ни статистика органлари томонидан белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари), зарур ҳолларда алоҳида бўлинмалар ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига тақдим этадилар, тақдим этиш муддати – 15 февралдан кечиктирмай, хорижий сармоя иштирокидаги юридик шахс­лар – 25 мартдан кечиктирмай.

Ҳисоботнинг кўрсатилган шаклларини юқорида саналган, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри базасида қайд этилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳолатидан қатъи назар: фаолият юритаётган, шаклланиш босқичида бўлган ёки вақтинча фаолият юритмаётган субъектлар тақдим этадилар, тугатилган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.

Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка олиб келади.

Президентнинг 16.07.2012 йилдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармонини бажариш мақсадида Тошкент шаҳар статистика бошқармаси корхона ва ташкилотлардан давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда Интернет орқали тақдим этишни сўрайди.

Барча ахборот stat.uz сайтида жойлаштирилган.

Маълумот олиш учун телефонлар: 230-88-22, 230-88-23, 230-88-09, 230-88-29.

Прочитано: 3029 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика