Norma.uz

Раис учун шартнома

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашиш ташкилоти – жамоат бирлашмаси ва нодавлат нотижорат ташкилоти. Вилоят кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимлари – сайлаб қўйиладиган лавозимлар.

Конференцияда сайланган вилоят кенгашининг раиси билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? Агар керак бўлса, уни ким тузиши керак – юқори турувчи ташкилотми ёки уни сайлаган органми? Бунда нимага асосланиш лозим?

Вилоят ташкилотининг юқори органи конференция ҳисобланади. «Ватанпарвар» МКТ уставида шартнома тузиш шартлари қайд этилмаган. Вилоят кенгаши юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Т.Королькова,

«Ватанпарвар» МКТ Бухоро вилоят кенгаши раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари.

 

– Қонунлар, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида сайлаб қўйиладиган, улар бўйича иш (меҳнат функцияси) бажариладиган лавозимлар назарда тутилади. Меҳнат муносабатлари юзага келиши учун лавозимга сайлаш ва меҳнат шартномаси тузиш лозим.

Лавозимга сайланадиган (танланадиган) ходимлар тоифасига (сизнинг мурожаатингизда кўрсатилганидек) ви­лоят кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларини эгаллаган шахслар киритилган. Меҳнат кодекси (МК) 15-мод­дасининг 3-банди ва 82-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ уларни сайлаган орган – умумий йиғилиш (конференция) вилоят кенгаши раёсатининг аъзоларидан бирини иш берувчи номидан меҳнат шартномасини имзолашга вакил қилиб, ушбу топшириқни тегишли ҳужжатда (йиғилиш (конференция) қарори, баённомасида) акс эттириши керак.

 

МИСОЛ.

Ўзбекистон «Ватанпарвар» МКТ Бухоро вилояти кенгаши ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)нинг ______ йилдаги ___ -сон баённомасидан кўчирма

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

Вилоят кенгашининг раиси (ўринбосари) қилиб ўртоқ

_________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

сайлансин ва у билан __________ йилдаги кейинги ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси)гача 5 йилдан ошмайдиган муддатга иш берувчи номидан муддатли меҳнат шартномаси (контракти)ни имзолашга вилоят кенгаши раёсатининг аъзоси ___________________________________ вакил қилинсин.

                           (Ф.И.Ш.)

Овоз беришдан кейин қарор бир овоздан, кўпчилик овоз билан (қаршилар _________ , бетарафлар ___________ бўлган ҳолда) қабул қилинди.

Йиғилиш (конференция) раиси _____________________.

                                                                           (Ф.И.Ш.)

Котиб _____________________ .

                           (Ф.И.Ш.)

 

Сайлаш тўғрисидаги далолатнома юридик ҳужжат ҳисобланади, у меҳнат шартномаси (контракти) тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Вилоят кенгаши номидан меҳнат шартномасини бунга йиғилиш (конференция) ваколат берган шахс имзолайди. Шу тариқа, мазкур ҳолда вилоят кенгаши юридик шахс сифатида иш берувчи бўлиб чиқади.

МКнинг 99-«Ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш» моддаси ва 97-моддасининг 1-бандига кўра (тарафларнинг келишуви бўйича) ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга унинг сайлаб қўйиладиган ишга (лавозимга) ўтиши асос бўлиши мумкин. Ушбу ҳолда иш берувчининг розилиги талаб қилинмайди. У ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши шарт ва иш жойида тутиб туришга ҳақли эмас.

Меҳнат шартномасини бекор қилишни тегишли лавозимга сайлаш тўғрисида ҳужжат (далолатнома) мавжуд бўлгандагина қўллаш мумкин. Унга асосан корхона иш берувчиси меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходимга иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлайди (МКнинг 110, 151-моддалари).

Ходимни вилоят кенгашига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайлаш муайян муддатга амалга оширилади, у тугаганидан кейин унинг ушбу лавозимдаги ваколатлари, унинг сайловда янги муддатга сайланишда қатнашиши ёки қатнишмаганлигидан қатъи назар, бекор қилиниши керак (МК 97-моддасининг 6-банди, 105-моддаси).

Прочитано: 2409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика