Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 3 / Амалий бухгалтерия

Карточка эсдалик учун берилмайди

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 9 ва 10-бандларига кўра қилинган харажатларни тасдиқлайдиган ҳисобот ҳужжатлари бўлиб «тўланган» штампи ва тўловни терминал орқали қабул қилган ходимнинг имзоси қўйилган ҳолда тегишли савдо ва сервис корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги тўловномалар (счётлар) ва квитанциялар илова қилинган квитанцияларнинг асл нусхалари хизмат қилади. Хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тарзда харид қилинган товарларга корпоратив картадан ҳақ тўланганда товар тўловномалари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар илова қилинган ҳолда терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.

Агар корпоратив пластик карточка орқали хизмат автомашиналарига бензин қуйишга ҳақ тўланса, қандай ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш лозим? АЁҚШ кўрсатилган Низом талабларини бажариши шартми?

В.Захарченко,

«SIREX TRADE» МЧЖ.

 

– Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг1 7-бандига кўра корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари унинг сақ­ловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, муайян мақсадларга ишлатиладиган маблағлар ҳисобланади. Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда юридик шахснинг бухгалтериясига ушбу тўлов дастаги воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.

Корпоратив банк картасидан хизмат автомашиналарига бензин қуйиш учун фойдаланилганда бўнак ҳи­соботига терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари тиркалади, унга «тўланди» штампи ва тўловни терминал орқали қабул қилган ходимнинг имзоси қўйилган товар тўловномалари илова қилинади. Бизга «UzGazOil» МЧЖдан маълум қилишларича, нефть маҳ­сулотларига бундай тў­ловда терминал чеки ва ха­ри­дорнинг талабига кўра ёқил­ғи қуйиш шохобчаси­нинг штампи ва катта оператор­нинг имзоси қўйилган юкхат тарзидаги товар тўловномаси берилади.

Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнил­ғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларининг2 28-бан­дига кўра корпоратив банк пластик карталари асосида берилган нефть маҳсулотлари ва газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби юқорида кўрсатилган Низомга мувофиқ амалга оширилади. Барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини назорат-касса аппаратлари билан жиҳозлаш ва уларнинг тўғри фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юкланган (ВМнинг 31.12.1998 йил­даги 542-сон қарори 5-бан­ди). Шу сабабли АЁҚШ ходимларининг ёқилғига ҳақ тўланганда зарур ҳуж­жатларни расмийлаштиришдан бош тортиши амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Бу ҳолда истеъмолчиларга ДСҚнинг (8 371) 244-98-98 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилишларини тавсия қиламиз.

 

1МБ Бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2«Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг АВ томонидан 23.01.2010 йилда 2072-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Сергей ГУРВИЧ

ва Ноила МУҚМИНОВА,

экспертларимиз.

Прочитано: 2668 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика