Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 3 / ДБҚда тадбир

Иқтисодий хавфсизлик ишончли қўлларда!

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллиги муносабати билан ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қўмита Марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Миллий кинология маркази, Олий ҳарбий божхона институти вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирни очар экан, ДБҚ раи­си Зоҳид Дусанов Ватанимиз Қуролли Кучлари ўтган тарихан қисқа даврда мураккаб шакл­ланиш йўлини босиб ўтгани ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талаб­ларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда Давлат божхона қўмитаси ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий ман­фаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори ва гиёҳванд моддаларнинг ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар ва воситалар кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасини тўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан бажариб келмоқда. Бунинг натижасида 2013 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 24 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 151 млрд сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди. Шунингдек, ўтган йилда давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари 2012 йилга нисбатан 23%га кўпайди.

Давлатимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани каби божхона соҳасида ҳам ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш ша­роитларини янада яхшилаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларини уй-жой шароитлари даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 7-сон Қарорига асосан божхона ходимларининг истиқомат қилишлари учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 6 та бино Давлат божхона қўмитасига беғараз ажратилди. Улар орасида Тошкент шаҳри Ҳамза тумани Қурувчилар кўчасида жойлашган оилавий ётоқхона биноси ҳам бўлиб, мазкур объект яқинда қайта реконструкция қилинди ва сифатли таъмирланди. Барча қулайликлар яратилган, замонавий мебель жиҳозлари, телевизор, музлатгич, кондиционерлар билан таъминланган ётоқхона биносига Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 22 йиллиги арафасида божхона органларида хизмат қилаётган 68 нафар ходим оиласи билан кўчиб кирди.

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президентимиз Фармони билан давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизни мукофотлаш хайрли анъанага айланган. Бу йил ҳам тақдирланганлар орасида икки нафар божхоначи бор. Жумладан, ДБҚнинг Сурхон­дарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона комплекси бошлиғи Азамат Отамуродов «Жасорат» медали билан ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили Тоҳир Каримов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

ДБҚ Матбуот хизмати.

 

Прочитано: 4151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика