Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 3 / Солиқ солиш

2014 йилги солиқ солишдаги янгиликлар*

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китобига киритилган ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари солиқ солинадиган объектга нисбатан сўмда белгиланган ва жойлашган жойига қараб зоналар бўйича табақалаштирилган

2014 йил учун ер солиғи ставкалари, Тошкент шаҳридаги ер участкаларини истисно қилганда, ўртача 20%га индексацияланди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига

19-илова

Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкалари бўйича солиқ ставкалари 14 зонадан келиб чиқиб белгиланган.

Энг кам солиқ ставкаси (1-зона) 1 кв.м учун 106,8 сўмни, энг юқори ставкаси (14-зона) – 1 кв.м учун 480,6 сўмни ташкил қилган

2014 йилга Тошкент шаҳри бўйича 5 зона ажратилган. Улар бўйича қуйидаги ер солиғи ставкалари белгиланган:

1-зона – 1 кв.м учун 430 сўм;

2-зона – 1 кв.м учун 365 сўм;

3-зона – 1 кв.м учун 300 сўм;

4-зона – 1 кв.м учун 235 сўм;

5-зона – 1 кв.м учун 170 сўм

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига

19-илованинг 5-жадвали

Солиқ бўйича имтиёзлар

СК 290-моддасининг 1 ва 8-бандларига мувофиқ ер солиғидан қуйидагилар озод қилинганлар:

яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;

шахсий пенсия тайинланган шахслар

2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 29-банди, 2-моддаси

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган

солиқ ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

Солиқ ставкалари

2013 йилда қуйидаги ставкалар бўйича солиқ тўланган эди:

турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,04%; шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200  кв.метрдан ортиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,25%; 500 кв.метрдан ортиқ бўлганлари бўйича – 1,55%

2014 йилда солиқ ставкалари оширилди ва қуйидаги миқдорларни ташкил қилади:

турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,2%; шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200  кв.метрдан ортиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,4%; 500 кв.метрдан ортиқ бўлганлари бўйича – 1,8%

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 18-иловада 2014 йилдаги жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган

Солиқ бўйича имтиёзлар

СК 275-моддаси 3 ва 6-бандларига мувофиқ қуйидагиларнинг мол-мулкига солиқ солинмаган:

10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар;

I ва II гуруҳ ногиронлари.

Мазкур имтиёз мулкдорнинг танловига қараб фақат битта мол-мулк объектига татбиқ этилган

2014 йил 1 апрелдан мазкур тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон – 60 кв.м ҳажмида тақдим этилади.

Шу тариқа, масалан, агар 85 кв.м майдонли квартира II гуруҳ ногиронига тегишли бўлса, у 1 апрелдан 25 кв.м (85 – 60) майдондан мол-мулк солиғи тўлайди

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси

28-банди, 2-моддаси, Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 18-илова

СК 275-моддаси 4-бандига мувофиқ Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқароларнинг (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахсларнинг) мол-мулкига солиқ солинмаган

2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади.

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган жисмоний шахслар

СК 275-моддаси 6-бандига кўра мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллай оладилар

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси

28-банди, 2-моддаси.

МВнинг 3.01.2014 йилдаги

ММ/04-01-32-14/7-сон ахбороти

 

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби

­тартибига ­киритилган ­ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

Солиқ солинадиган база

СК 296-моддасига мувофиқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган база олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига, қўшимча фойда солиғи тўловчилари учун – соф қўшимча фойда суммасига ҳам камайтирилган

СК 296-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилади:

олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига;

қўшимча фойда солиғи тўловчилари учун – соф қўшимча фойда суммасига;

текин олинган пул маблағлари суммасига, агар уларни ўтказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса;

жорий солиқ даврида фойдаланилганда харажатлар вужудга келмайдиган бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммасига

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 30-банди ўзгартиришлар билан киритилди

Солиқ бўйича имтиёзлар

СК 298-моддасига мувофиқ ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар,

1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар мазкур солиқдан озод қилинган, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно

2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 31-банди, 2-моддаси

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича, шу жумладан мазкур солиқни тўлашдан озод қилинган

Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ «JV MAN Auto–Uzbekistan» МЧЖ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан

5 йил муддатга озод қилинган

ВМнинг 224-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

 

Президентнинг 31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Навоий шаҳри аэропорти

2015 йил 1 январгача мазкур солиқни тўлашдан озод қилинди

Президентнинг

ПҚ-2099-сон

қарорига 36-илова

6-банди

 

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига олинадиган солиқ

ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

2013 йилда қуйидагилар истеъмоли учун:

бензин, дизель ёқилғиси – 1 литри учун 240 сўм;

суюлтирилган газ – 1 литри учун 165 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 200 сўм миқдоридаги солиқ ставкалари амал қилган

2014 йил учун қуйидагилар истеъмолига солиқ ставкалари:

бензин – 1 литри учун 265 сўм/1 тоннаси учун 352 000 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 литри учун 265 сўм/1 тоннаси учун 322 000 сўм;

суюлтирилган газ – 1 литри учун 180 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 220 сўм этиб белгиланган

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига

21-иловада солиқ ставкалари белгиланган.

 

2014 йилда бензин ва дизель ёқилғиси АЁҚШ орқали реализация қилинганда солиқ 1 литр, қолган ҳолларда – 1 тонна ҳисоб-китобидан ҳисоблаб чиқарилади

2013 йилда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини реализация қилувчи АЁҚШлар бўлган

СК 301-моддасининг янги таҳририда белгиланишича, охирги истеъмолчиларга бензин ва дизель ёқилғисини, шу жумладан АЁҚШ орқали; газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қиладиган юридик шахслар тўловчилар ҳисобланади. Охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади

ЎРҚ-359-сон Қонун билан СК 301-моддасига ўзгартириш киритилди.

Шу муносабат билан 2014 йил 1 январдан бензин ва дизель ёқилғисини реализация қилганлик учун АЁҚШлардан ташқари, нефть маҳсулотларини реализация қилувчи бошқа юридик шахслар ҳам солиқ тўлайдилар

2013 йилда мазкур солиқ бўйича солиқ солинадиган база транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натура ҳолидаги реализация қилинган ҳажмидан келиб чиқиб аниқланган

СК 302 ва 304-моддаларига киритилган ўзгартиришлар билан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг реализация қилинган ҳажмидан ташқари, шунингдек улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳажми ҳам солиқ солиш объектига ва солиқ солинадиган базага киритилди.

Бензин, дизель ёқилғиси ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилганда мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчининг харажатларига киритилади 

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 33 ва 34-бандлари билан СК 302 ва 304-моддаларига ўзгартиришлар киритилди

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ ҳисоб-китоби ва тўлови АЁҚШ жойлашган жой бўйича амалга оширилган

Солиқ бўйича ҳисоб-китоб:

АЁҚШ томонидан – АЁҚШ жойлашган ердаги;

бошқа юридик шахслар томонидан – юридик шахс жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади.

Солиқ ҳисоб-китоб тақдим этиладиган жойда тўланади 

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 34-банди билан СК 304-моддасига ўзгартириш киритилди

 

Пенсия, йўл жамғармалари, шунингдек умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари,

академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар (мақсадли жамғармаларга ажратмалар)

ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

2013 йилда ажратмалар ставкалари:

Пенсия жамғармасига – 1,6%;

Йўл жамғармасига – 1,4%;

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%ни ташкил қилган эди

2014 йил учун ажратмалар ставкалари 2013 йилдаги даражада сақлаб қолинди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорининг 3-бандида ажратмалар ставкалари, Президентнинг

ПҚ-2099-сон қарорига 22-иловада ажратмалар солиш объектлари белгиланган

2013 йилда автотранспорт воситалари олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганлиги учун йиғим ставкалари фойдаланиш муддатига қараб ҳар бир от кучи учун ЭКИҲга нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланган эди:

3 йилгача – 10;

3 йилдан 7 йилгача – 7;

7 йилдан ортиқ – 5.

Йиғим миқдори:

ўриндиқлар сони 40 тагача бўлган автобуслар ва юк ортиш ҳажми 20 тоннагача бўлган юк автомобиллари бўйича харид қийматининг 20%идан;

қолган автомобиллар бўйича харид қийматининг 6%идан кам бўлмаслиги керак эди

2014 йил учун йиғим ставкалари сақлаб қолинди.

 

Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинадиган янги автотранспорт воситалари бўйича йиғим миқдори  харид қийматининг 3%идан кам бўлмаслиги керак

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 23-иловада йиғим ставкалари белгиланган

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар

СКда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш қоидалари мавжуд эмас эди 

СКга XVI1 бўлим киритилди, унда бюджетга бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар сингари тўловчилар, объект, солиқ солинадиган база, Жамғармага ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлаш муддатлари белгиланди

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 40-банди билан

XVI1 бўлим киритилди

Мақсадли жамғармаларга ажратмаларнинг тўловчилари бўлмаганлар

Қуйидагилар мақсадли жамғармаларга ажратмаларнинг тўловчилари бўлмаган:

нотижорат ташкилотлар, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари бундан мустасно;

ЯСТни тўловчи юридик шахслар

СКнинг 312, 316-моддаларига киритилган ўзгартиришларга, шунингдек СКга киритилган 3251-моддага мувофиқ мақсадли жамғармаларга ажратмаларнинг тўловчилари бўлмаганлар тоифасига ягона ер солиғини тўловчи юридик шахслар ҳам киритилди 

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 37, 38 ва

40-бандлари билан СКнинг 312 ва 316-моддаларига ўзгартиришлар киритилди;

СК 3251-моддаси киритилди

Мақсадли жамғармаларга ажратмалар бўйича имтиёзлар

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси асосий фаолият тури бўйича 2014 йил 1 январгача мақсадли жамғармаларга ажратмаларни тўлашдан ҳам озод қилинган эди

Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати

2017 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарори 3-бандига мувофиқ Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар 2014 йил 1 январгача Республика Йўл жамғармасига ажратмаларни тўлашдан ҳам озод этилган эди

Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига кўра имтиёзнинг амал қилиш муддати

2016 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ «JV MAN Auto–Uzbekistan» МЧЖ Йўл жамғармасига тўловларни тўлашдан ҳам 5 йил муддатга озод қилинган эди

ВМнинг 224-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим бўйича имтиёзлар

СК 324-моддаси 2-бандига асосан ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистонда, Россия Федерациясида ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар йиғим тўлашдан озод қилинган эдилар

2014 йил 1 апрелдан имтиёз бекор қилинади

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 39-банди ва 2-моддаси билан СК 324-моддасининг 2-бандига киритилган ўзгартириш 2014 йил 1 апрелдан жорий қилинади.

 

Ўзгартириш шуни англатадики, 2014 йил 1 апрелдан ихтисослаштирилган савдо тармоғидан олинган, ЎзРда, РФда ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиллардан ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 10%лик ставкаси бўйича, бироқ харид қийматининг 3%идан кам бўлмаган миқдорда йиғим тўланади (Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 23-илова)

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ «JV MAN Auto–Uzbekistan» МЧЖда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчидан, шунингдек у ваколат берган дилерлардан ва лизинг компанияларидан бирламчи сотиб олувчилар 5 йил муддатга йиғим тўлашдан озод қилинган эди

2014 йил 1 январдан имтиёз бекор қилинди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илова

 

Божхона тўловлари ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

Божхона тўловлари ставкалари

2013 йилда қуйидаги ставкалар қўлланилган эди:

ҚҚС бўйича – 20%;

акциз солиғи бўйича – Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 12-2-иловага мувофиқ;

божхона божи бўйича – Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарорига 1-иловага мувофиқ

2014 йил учун:

 ҚҚС ставкаси 20% миқдорида сақлаб қолинди;

акциз солиғи ставкалари айрим товар позициялари бўйича ўзгартирилди;

божхона божи ставкалари 39, 44, 73, 85, 87 ва 95-товар гуруҳлари бўйича ўзгартирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорининг 3-банди,

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 12-2-илова, Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 11-банди

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар

Имтиёзларнинг бекор қилиниши

СК 211-моддасининг 10-бандига мувофиқ болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун олиб кираётган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган эди

2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 23-банди, 2-моддаси

СК 211-моддасининг 11-бандига мувофиқ ВМнинг 7.07.2003 йилдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича ёғоч-тахта материаллари ва ёғочни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган эди

2014 йил 1 январдан қуйидагилар рўйхатдан чиқариб ташланди:

темир йўллар ёки трамвай йўллари учун ёғоч шпаллар;

ҳар қандай қиррали ёки яссиликдаги, рандаланган ёки рандаланмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган, шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган, бир шаклга келтирилган ўлчовли арраланган бинокорлик материаллари 

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 23-банди

Имтиёзлар муддатининг узайтирилиши

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган  ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга 2014 йил 1 январгача божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилган эди

Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига кўра имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон, 3.08.2006 йилдаги

ПҚ-433-сон қарорларида ва ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорида солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун 1.01.2014 йилгача божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди

Мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

Президентнинг 31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарорининг 3-бандида «Кореан Эйр” авиакомпанияси учун 2014 йил 1 январгача божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган эди

Имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2019 йил 1 январгача узайтирилди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова

Бўшаб қолган маблағлардан мақсадли фойдаланиш

Президентнинг ПҚ-1050-сон қарори 4-бандига мувофиқ  ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тақдим этилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мақсадли фойдаланиш учун берилган эди. Бўшайдиган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда бюджетга ўтказилиши шарт эди

2014 йил 1 январдан божхона имтиёзларини қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳақидаги шарт бекор қилинди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 10-банди

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарори 3-бандига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга тақдим этилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мақсадли эди

2014 йил 1 январдан божхона имтиёзларини қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳақидаги шарт бекор қилинди

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 9-банди

 

Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар

 

2013 йил

2014 йил

Изоҳлар

2013 йилда қатъий белгиланган солиқнинг табақалаштирилган ставкалари амал қилган

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2013 йилги даражада сақлаб қолинди, ставка ЭКИҲнинг 0,5 бараваригача (ЭКИҲнинг 2 бараваригача ўрнига) пасайтирилган бошқа аҳоли пунктларида газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш бундан мустасно

Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 10 ва 11-иловаларда қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган

 

Оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар учун СКнинг 370-моддасига аниқлик киритилди:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси қатъий белгиланган солиқни тўловчи ҳисобланади.

Агар оилавий тадбиркорлик субъекти бир нечта алоҳида объектларда фаолият юритса, қатъий белгиланган солиқ ҳар бир алоҳида объект бўйича тўланади

ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 46-банди; Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 29-банди

 

 

*Охири. Боши «СБХ»нинг 7.01.2014 йилдаги 1 (1013), 14.01.2014 йилдаги 2 (1014)-сонларида.

 

Прочитано: 7094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика