Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 3 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ставка бўйича эски йиғим

25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қонуннинг айрим қоидалари унинг 2-моддасига кўра 2014 йил 1 апрелдан амалга киритилади.

Қонун 1-моддасининг 39-банди билан Солиқ кодекси 54-«Республика йўл жамғармасига йиғимлар» боби 324-моддасининг 2-бандига киритиладиган ўзгартириш ҳам улар жумласига киради.

 

Унга кўра, 2014 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни фақат автомобиллар ва мотоколяскаларни яқин қариндошларидан ҳадя ёки мерос қолдириш шартномаси асосида оладиган фуқароларгина қўллайдилар.

Ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўз­бекистон, Россия Федерацияси ва Украинада иш­лаб чиқарилган янги автомобилни оладиган фуқа­ро­лар 2014 йил 1 апрелдан бошлаб уларни ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида махсус йиғим тўлашлари керак бўлади. Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 23-илова билан автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Рес­публикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимнинг қуйидаги ставкалари тасдиқланган:

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) тўлайдиган автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим

Фойдаланиш муддатига боғлиқ ҳолда ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг %ида*

фойдаланиш муддати 3 йилгача

10

фойдаланиш муддати 3 йилдан 7 йилгача

7

фойдаланиш муддати 7 йилдан кўп

5

 

 

*Йиғим миқдори қуйидаги миқдордан кам бўлмаслиги керак:

олиш нархининг 20%и – ўриндиқлари сони 40 тагача бўлган автобуслар ва 20 тоннагача юк кўтара оладиган юк автотранспорт воситалари бўйича;

олиш нархининг 3%и – ихтисослаштирилган савдо тармоғидан олинадиган, Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари бўйича;

олиш нархининг 6%и – қолган автотранспорт воситалари бўйича.

 

Шу тариқа, ихтисослаштирилган савдо тар­мо­ғидан Ўзбекистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилларни оладиган фуқаролар, уларни Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказишда, 2014 йил 1 апрелдан бошлаб йиғимни Респуб­лика йўл жамғармасига тўлайдилар. Бунда йиғимнинг энг кам суммаси олиш нархининг камида 3%ини ташкил этади.

Шу ўринда юридик шахслар юқорида айтилган меъёрни 2014 йил 1 январдан қўллашларини қайд этиб ўтамиз.

Дилфуза ШУКУРОВА,

Молия вазирлиги ҳузуридаги

Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси эгри солиқлар ва

божхона тарифларини тартибга солиш бўлими бошлиғининг ўринбосари.

Прочитано: 2447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика