Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 52 / Қонунбузарликлар фош этилди

Портламай қолган пиротехника

Янги йил арафасида пиротехника воситаларининг бозори чаққон бўлишига умид қилиб, мўмай даромад орттиришни кўзлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг фаолиятига республикамиз божхоначилари ўз вақтида чек қўйишмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темирйўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Х.Сайдалиевнинг қинғир қилмишларига чек қўйилди. Халқаро йўналишдаги поезд орқали юртимизга кириб келган ушбу шахс божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, 19 қутидан иборат жами 136 дона пиротехника буюм­ларини яширин равишда олиб киришга уринган пайтда фош қилинди.

Пост ходимлари томонидан аниқланган яна бир қонунбузарлик ҳолатида 42 турдаги товар-моддий бойликлар, жумладан, сақлаш шароитларига риоя қилинмаган ҳолда келтирилган ва давлат тилида маркаланмаган дори-дармон воситалари, шунингдек тиббиёт ускунаси, парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 60 млн сўмдан ошади.

Республикамизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган. «Москва-Тошкент» йўналишидаги поезд орқали юртимизга кириб келган Р.Маликов қиймати салкам 14 млн сўмдан ортиқ бўлган сигареталарни, шунингдек, 78 литр алкоголли ичимликларни яширин равишда юртимизга олиб киришга уринган. Лекин, у фақат шу билан кифоялангани йўқ! Божхона кўриги давомида Р.Маликов яна қиймати салкам 49 млн сўмлик 11 турдаги товар-моддий бойликлар, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, пиротехника воситалари, ва бошқа турдаги товарларни ҳам ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда фош қилинди.

Йил бошидан буён божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 74 та қонунбузилиш ҳолатида 184 минг донадан ортиқ пиротехника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган салкам 24 минг қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 150 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1134 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика