Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 52 / Бевосита мулоқот

Ғишт солиғи

Бизнинг ғишт заводимиз аҳолига сотиш учун хом ғишт ишлаб чиқаради. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган базани қандай қилиб белгилаймиз? Уни қумоқ тупроқнинг ишлаб чиқариш таннархидан тўлаш керакми ёки ғиштларнинг ўзини сотиш ҳажмиданми?

 

– Солиқ кодексининг 244-моддасига кўра кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) тайёр маҳсулот деб эътироф этилади.

Солиқ солиш базаси СКнинг 245-моддасига мувофиқ белгиланади, унга кўра, агар тайёр маҳсулот (тайёр маҳсулотнинг бир қисми) бошқа тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлган ёки тайёр маҳсулот (қайта ишлаб ҳосил қилинган маҳсулот) ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳти­ёжлари учун фойдаланилган ҳол­ларда бундай маҳсулот учун солиқ солинадиган база кавлаб олин­ган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш тан­нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Сизнинг ҳолатда тайёр маҳ­сулот ғишт-черепица хом ашёси (қумоқ тупроқ) ҳисобланади, чунки ер қаъридан фойдаланганлик учун 3,5%лик солиқ ставкаси унга қараб белгиланган (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 14-илова). Тегишинча, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қазиб олинган ғишт-черепица хом ашёсининг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб ҳи­собланади.

Жавобни

«Norma Ekspert»

мутахассислари

тайёрладилар.

Прочитано: 1228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика