Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 52 / Бевосита мулоқот

Ишда шахсий машинадан фойдаланганда

Газетангиз обуначиси бўлмиш «Дельрус-Тошкент» МЧЖ қуйидаги саволга жавоб беришингизни сўрайди. Корхона шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун директорга, у машинада ишончнома билан юради, компенсация тўлаши мумкинми? Техпаспорт директорнинг онаси номига ёзилган. Агар мумкин бўлса, қандай меъёрий ҳужжатлар асосидалигини кўрсатсангиз.

Х.Азимов.

 

– Сиз иш берувчининг розилиги билан ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда қилинган харажатларни компенсациялашингиз мумкин (Меҳнат кодексининг 173-моддаси). Мазкур тўловлар ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киради ва компенсация тўловлари таркибидан ўрин олади (Солиқ кодекси 174-моддасининг 11-банди). Айни шу сабабли унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари умумбелгиланган тартибда солинади.

Компенсация тўловлари (меъёрлар доирасида) ЖШДС ушланадиган ҳамда ЯИТ ва фуқа­ро­ларнинг суғурта бадаллари ҳи­соб­ланадиган солиқ солинадиган базага киритилмаслиги учун енгил автомобиль ушбу ходимнинг шахсий мулки бўлиши керак. Ушбу шарт Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) 2-бандида назарда тутилган. Унга кўра компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурия­ти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.

Марина САДИКОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2987 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика