Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бевосита мулоқот

Хизматни ўташда иш ҳақи сақланади

Ходим сафарбарлик резервида хизматни ўтаяпти. У ҳарбий комиссариатдан йиғинларга чақирилганлиги тўғрисида йўлланма олиб келди. Кўрсатмада унинг иш жойи ва иш ҳақи сақланиб қолиши кераклиги кўрсатилган. Бу қандай меъёрий ҳужжат билан белгиланган, зеро, маълумки, фуқароларнинг ўзлари сафарбарлик резервидаги хизматга ҳақ тўлайдилар?

 

           – Ҳақиқатан ҳам, фуқаро­ларнинг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи шарти бўлиб уларнинг пул бадали киритиши, шунингдек ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтиши ҳисобланади. Ҳарбий хизматнинг бундай турига муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган шахслар жалб этилади. Йиғин­лардан ўтиш даврида ушбу фуқароларга муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий кафолатлар татбиқ этилади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида низомнинг1 2, 19-бандлари).

Шу муносабат билан иш берувчи ходимни ҳарбий комиссариат томонидан берилган маълумотномада кўрсатилган муддатда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Иш ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар бюджет ҳисобидан қоплайдилар. Бошқа корхона ва ташкилотлар ушбу харажатларни ўзларининг иш ҳақи фонди ҳисобига амалга оширадилар (Меҳнат кодексининг 165-моддаси; Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартибининг2 1-банди олтинчи хатбошиси, 3–6-бандлари).

Римма СОЛОДОВНИКОВА,

эксперт-юристимиз. 

 

 

_____________________________

1ВМнинг 22.02.2003 йилдаги 99-сон қарорига 1-илова.

2ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 5-илова.

 

Прочитано: 2397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика