Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Қарор ва ижро

"Стартап миксер" лоиҳаси тадбиркорлар имкониятини кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Brand.uz компанияси билан ҳамкорликда янги «Стартап Миксер» лойиҳасини ишга туширди. Бу лойиҳа фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорлар, инновацион ғояга эга прожект-менежер ва дастурчилар учун реал имконият бўлиб, уларга ўз ғоясини амалга ошириш учун инвестор топиш ва тажрибали бизнесменлардан маслаҳат олишда ёрдам беради.

Ахборот технологияларини янги инновация ғоялари билан бойитмасдан туриб ривожлантириб ҳам, жорий этиб ҳам бўлмайди. Бундай ғоялар эса, кўпинча, янги ташкил этилган компаниялар томонидан илгари сурилмоқда. Мавжуд маҳсулотлардан самарали фойдаланиб, янги ғоя ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган йирик корпорациялардан фарқли ўлароқ, янги IT-корхоналар, яъни «стартаплар» фаолияти айнан янги инновация ғоялари ҳамда маҳсулотларни ишлаб чиқиб, бозорда ўз ўрнини топишга қаратилган. Бунинг самарасида улар йирик компаниялар билан рақобатлашмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган «Замонавий ахборот-коммуникация технология­ларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори IT-лойиҳаларни амалга ошириш, ёш дас­турчилар ва IT-маҳсулот ишлаб чиқувчиларнинг ўз инновацион ғоя ҳамда лойиҳаларини таклиф этиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир.

Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мустаҳкам тизим яратилгани, бу жараёнга малакали мутахассислар тайёрлаётган таълим муассасалари ва корхоналар ҳам жалб этилганини таъкидлади. Чунончи, тадбирда мамлакатимизнинг етакчи ўқув муассасалари битирувчилари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўз инновация лойиҳаларини тақдим этди.

Янги лойиҳанинг асосий мақсади тажрибали бизнесменлар ва инновация ғояларига эга ёш тадбиркорларнинг мулоқот қилиши учун имконият яратишдан иборат. «Стартап Миксер» лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Савдо-саноат палатасида ўтказилган биринчи босқичда саккизта инновация ғояси намойиш этилди. Иккинчи босқичда инновация ғояларини самарали амалга ошириш намуналари тақдим этилади. Якуний қисмда ўз ғоялари истиқболли эканини исботлаган тадбиркорлар иштирок этиб, уларни турли манфаатдор ташкилотлар экспертлари эътиборига ҳавола этади.

ЎзА.

Прочитано: 2146 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика