Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Қарор ва ижро

Бизнес юритиш учун интерфаол хизматлар

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда статистика ҳисоботларини такомиллаштириш, интерфаол хизматларни жорий этишнинг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Давлат статистика қўмитаси томонидан ташкил этилди.

 

 

 

 

Ахборот-коммуникация технология­лари мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш, ташкилотларни замонавий техника билан таъминлаш, локал ва корпоратив тармоқларни шакллантириш, ахборот ресурси ва тизимларини яратишга доир изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бунда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш, чунончи, уларга вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган интерфаол хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 14 ноябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори бизнес юритиш учун қўшимча имкониятлар яратишга ёрдам берадиган замонавий технологияларни жорий этиш борасида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Турли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда, жумладан, тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатга олишнинг янги механизми ишлаб чиқилган.

Тадбиркорлик субъектларига қў­шимча қулайликлар яратиш мақса­дида Савдо-саноат палатаси БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳаси билан ҳамкорликда янги маълумотлар порталини яратди. Бу портал тадбиркорлар учун зарур маълумотлар, жумладан, давлат рўйхатидан ўтиш ва лицензия олиш, мавжуд рухсат берувчи жараёнлар, молия ташкилотлари хизматлари, экспорт-импорт операциялари тўғрисида ахборот олиш имконини беради.

Порталда нафақат ахборот, балки зарур ҳужжатлар, масалан, аризалар намунаси келтирилгани ҳам унинг яна бир ўзига хос хусусиятидир. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига кредит олиш, суғурта компаниялари ва улар томонидан кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган банклар, ҳисобрақам очиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати, солиқ турлари ва уларни тўлаш тартиби тўғрисида ахборот тақдим этилган. Порталнинг «Бизнес-режа» бўлимида озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритиш учун турли бизнес-режаларнинг намунавий шакллари келтирилган. «Текширувлар ҳақида» бўлимида назорат органлари, текширувлар тури ва муддатлари, хўжалик субъектларининг текширувлар чоғида ҳуқуқ ҳамда мажбу­риятлари тўғрисидаги маълумотлар берилган.

Бундан ташқари, тадбирда тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатга олишнинг янги имкониятлари намойиш этилди. 2014 йилнинг 1 январидан ишга тушириш мўлжалланаётган мазкур механизм айни пайтда тест синовидан ўтказилаётир. Унда тадбиркорлик субъектларини электрон шаклда рўйхатга олиш учун аризалар қабул қилиш кўзда тутилган. Барча зарур ҳужжатларни сайтнинг ўзида тўплаб, рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш мумкин. Бу тадбиркорлар учун жуда қулай бўлиш билан бирга, вақт сарфини ҳам сезиларли даражада камайтиради.

Матбуот анжуманида Давлат статистика қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерфаол хизматлар ҳам тақдим этилди. Қўмита ўз расмий сайти орқали олтита асосий ва тўртта қўшимча интерфаол давлат хизматини тақдим этиши таъкидланди. Хусусан, юридик шахслар томонидан давлат статистика органларига статистика ҳисоботларини электрон шаклда тайёрлаш, тўлдириш ва тақдим этишга оид жорий ишларни бажариш учун автоматлаштирилган ахборот тизими яратилган.

Интерфаол хизматларнинг ривожланиши, улардан фойдаланишнинг қулайлиги ва сайтнинг барча учун очиқлиги давлат органларининг янада самарали фаолият юритишини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик ошкора амалга оширилишини таъминлайди.

ЎзА.

 

Прочитано: 2475 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика