Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Реклама харажатлари ЯСТга таъсир қилмайди

ЯСТ тўловчи корхонамиз улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз ишлаб чиқарувчи корхона билан тузган шартнома мазмунига кўра, логотип туширилган футболчилар майкалари фақат реклама маҳсулоти сифатида харид қилиниши қайд этилган. Харид қилинган майкалар кейинчалик бизнинг мижозларга совға қилиш учун берилди. Мазкур майкалар корхонамизнинг балансига материаллар тарзида кирим қилинди ва мижозларга мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида тақдим этилиб, улар харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилди.

Ушбу ҳолда бизнинг корхона учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

Салимбой Эргашев, ­корхона бухгалтери.

Жиззах вилояти.

– Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) реклама харажатлари сотиш харажатлари таркибига киритилган.

Агар футболчиларнинг майкаларини реклама мақсадида харид қилган ва ишлатган бўлсангиз (бу тасдиқланган маркетинг дастури, смета, дилерларга топшириқлар, ҳисобот ва ҳоказолар билан тасдиқ­ланади), уларни айни реклама харажатлари сифатида ҳисобдан чи­қариш керак бўлади.

Корхонанинг харажатлари, шу жумладан реклама харажатлари ягона солиқ тўлови тўловчиларида ЯСТ ҳисоб-китоби пайтида ҳисобга олинмайди.

 

 

Прочитано: 2639 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика