Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаса ҳам, гилам тозалайди.

Ташкилотимиз вақти-вақти билан бир марталик ишларни бажариш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича кишиларни ёллайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини (7.01.2011 йилдаги 6-сон) ўрганиш чоғида бизда баъзи саволлар туғилди.

Агар ишлар тури тасдиқланган Рўйхатда кўрсатилмаган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс билан ушбу ишларга шартнома тузиш мумкинми? Ёки ушбу ҳолда фақат юридик шахс билан уни тузиш мумкинми?

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилмаган жисмоний шахслар Рўйхатда кўрсатилган ишларни бажариши мумкинми? Ёки уларни бажаришга биз фақат якка тартибдаги тадбиркорлар билан шарт­номалар туза оламизми?

В.Комилова.

– Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган ва тегишли рўйхатдан ўтказилганидан кейин якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сифатида шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини белгилайди. Бунда, агар жисмоний шахс бир фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у ЯТТ сифатида фақат ушбу фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Кўрсатилган Рўйхатда фаолият турининг мавжудлиги уни амалга ошириш учун ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиш мажбурий шартини келтириб чиқармайди. Жисмоний шахслар мазкур Рўйхатда кўрсатилмаган хизматларни кўрсатишлари (ишларни бажаришлари) ҳам мумкин, амалга ошириш ҳуқуқига фақат юридик шахслар эга бўлганлари бундан мустасно, масалан, йўловчиларни ташиш хизматлари, тиббий хизматлар ва бошқалар.

Шу тариқа, корхона якка тартибдаги тадбиркорлар билан ҳам, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтказилмаган жисмоний шахс­лар билан ҳам фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузиши мумкин. Мазкур ҳолда фақат солиқ оқибатлари турлича бўлади:

якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқ ва Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини мустақил равишда тўлайдилар. Шу сабабли корхона унга шартнома бўйича ҳақ суммасини тўлиқ, солиқларни ушламасдан тўлайди, шунингдек ушбу суммани ЯИТ бўйича солиқ солинадиган базага киритмайди (Солиқ кодексининг (СК) 169, 305, 306-моддалари);

агар ижрочи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, корхона у оладиган ҳақдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, Пенсия жамғармасига суғурта бадали ушлаши, ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиши керак (СКнинг 172, 306-моддалари).

 

 

Жавобни “Norma Ekspert” мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 4123 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика