02.11.2020
«Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
02.11.2020
«Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
02.11.2020
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
02.11.2020
Норезидент учун кўчмас мулкка бўлган мулкчилик ҳуқуқи
Тошкент шаҳридаги квартира эга бўлган жисмоний шахс ундан рўйхатдан чиқарилган. Узоқ вақтдан бери Қозоғистонда яшайди ва Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш арафасида. Ҳали бошқа давлат фуқаролигини олмаганлиги сабабли фуқаролиги бўлмган шахс мақомига эга. 1. Норезидент ёки фуқаролиги бўлмаган шахс квартира эгаси ҳисобланса ва ундан рўйхатдан чиқарилган бўлса, унда Тошкент шаҳридаги квартирага бўлган мулк ҳуқуқи сақланиб қоладими? 2. Ушбу кўчмас мулк сотилган тақдирда, у қандай солиқларни тўлаши лозим? далее...»» |
02.11.2020
Ҳисоб юритиш шарт
Чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси бухгалтерия ҳисобини юритиш қулай бўлиши учун 21-сон БҲМСга счётлар режасига бир нечта субсчётларни киритди. ДМ бухгалтерия ҳисобини юритиши лозимми? У Счётлар режасига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими? далее...»» |
02.11.2020
Бевага моддий ёрдам
2020 йил октябрда ташкилотимиз ходими вафот этди (Covid-19 ташхиси тасдиқланган). Ташкилот раҳбарияти унинг оила аъзоларига МҲЭКМнинг 7,5 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлашга қарор қилди. Ташкилот ходимларига тўловлар тўлаш тўғрисидаги низомда бундай тўловлар назарда тутилган. Моддий ёрдамни вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғига бермоқчимиз, у ташкилотимизда ишламайди. 1. Вафот этган ходимнинг турмуш ўртоғи ташкилотимизда ишламаса, унга бериладиган моддий ёрдамдан ЖШДС ушланмаслиги тўғри бўладими? 2. Бунда қандай ҳужжатлар талаб этилади? далее...»» |
02.11.2020
Жисмоний шахснинг кўчмас мулкини сотишдан олинган даромад
Жисмоний шахс-резидент ўзининг кўчмас мулкини сотмоқчи. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад – бу жисмоний шахснинг мулкий даромадидир (СК 375-м.). Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Мазкур ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди. далее...»» |
02.11.2020
Ходимга товарларни бепул бериш ва ҚҚС
Амалиётда кўпинча корхона ўз ходимларига ТМҚ беради ёки уларга бепул хизмат кўрсатади. Бундай вазиятда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Товарларни (хизматларни) бундай тарзда беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди. далее...»» |
02.11.2020
Икки имтиёздан бир вақтда қандай фойдаланиш мумкин
Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради ва уларни маҳаллий бозорда ва экспортга реализация қилади. У экспорт фаолияти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкаси, қолган фойда бўйича эса – икки баравар пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақлими? Buxgalter.uz ушбу имтиёзларни қандай қилиб бир вақтда қўллашни тушунтириб беришни ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан илтимос қилди. далее...»» |
02.11.2020
Бюджет жараёнида нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда
Молия вазирлиги томонидан «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди. далее...»» |
02.11.2020
Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди
Президентнинг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6094-сон Фармони билан айрим ҳужжатларга базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
02.11.2020
Меҳнат кодекси: иш вақтини ҳисоблаймиз
Ўқувчиларимизни Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси билан таништиришни давом эттирамиз. Эксперт, лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Алексей НИЯЗМЕТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан иш вақтини ҳисобга олишда нималар ўзгараётганлигини гапириб берди. далее...»» |
02.11.2020
Бухгалтерлардан қай бирини бўшатиш мумкин
Ташкилот штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Улардан фақат бири ишда қолади. Ушбу омадлини қандай мезонлар бўйича танлашни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди. далее...»» |
02.11.2020
Квартира мулкдорларини қўшнилар ҳуқуқига риоя қилишга мажбур қилишади
Россия Давлат Думасига кўп квартирали уйларда қўшниларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Унга мувофиқ мулкдор томонидан унга тегишли бўлган уй-жойга қабул қилинган ҳар қандай шахслар тунги вақтда тинчликни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена ва экологик талабларга амал қилишни таъминлашлари лозим. далее...»» |
02.11.2020
Учта квартира – битта овоз
Уйда учта квартирага эга бўлган мулкдорнинг манфаатларига дахл қилувчи мунозарали вазият юзага келди. Масаланинг ҳал этилиши ширкат аъзоларининг умумий йиғилишига олиб чиқилди. Сайлов вақтида мазкур мулкдор янги уй-жой қонунчилигига кўра умумий йиғилишда 3 овозга эга эканлигини айтди. Бу масалани унинг фойдасига ҳал қилиш мумкинлигини англатар эди. Бу ўринда УМШ ҳақлими? Умумий йиғилишда у қанча овозга эга бўлади – 1 ёки 3 тами, бу масала қайси ҳужжатлар билан тартига солинади? Яна бир ҳолат. УМШ аъзоларининг умумий йиғилишида жойларнинг мулкдорлари иштирок этиши керак. Лекин кўпинча йиғилишга мулкдорнинг ўзи эмас, турмуш ўртоғи – эри ёки аёли келишади, овоз беришда қатнашишади, қарорлар қабул қилишади. Қонунчиликда бундай қилиш мумкинми? далее...»» |
02.11.2020
Ахлат учун қандай тўланади: прописка жойи бўйичами ёки яшаш жойи бўйичами?
Мен бир манзилда пропискадан ўтганман, лекин бошқа манзилда яшайман. Менга ҳар иккала жойда ахлат учун ҳақ ёзишади. Шу иш адолатданми? Прописка қилинган жойимда мен 3 йилдан буён яшамайман. Шундай экан, мен чиқинди чиқармаган бу жойимда нима учун пул тўлашим керак? Ахлат учун ҳақ қай тарзда тўланади: прописка жойи бўйичами ёки ҳақиқатда яшаётган жойи бўйичами? Бу масала қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
02.11.2020
Қарзни тўламасангиз – бутун уйдаги иссиқликни ўчириб қўямиз
Иситувчилар иситиш ҳақини тўламайдиганлар билан курашишнинг янги йўлини топишди. Истеъмолчилар билан қарздорликни қисқартириш борасида иш олиб бориш ўрнига, ваҳоланки ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат ва қоидаларда айнан шу нарса ёзилган, улар таҳдид солиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар йўлини танлашди. Пойтахтдаги турар-жой мавзеларида тўловларни тўламаганлар қарзларини тўлашлари талаб қилинган эълонларнинг жойлаштирилиши одатий ҳолга айланган. Қарз тўланмаган тақдирда иссиқ сув бутун уйда ўчириб қўйилиши билан таҳдид қилинган. Амалиётда шундай қилинаяпти ҳам. Бутун уйдаги иссиқ сув ўчирилмаган тақдирда, жилла қурса, алоҳида тик қувурларга сув етказиб берилмаяпти. Шу тариқа, қарздорлиги борлар билан бирга коммунал хизматлар ҳақини мунтазам тўлаб борувчи қўшнилар ҳам азият чекаётирлар. далее...»» |
02.11.2020
Тартиб тартибсизлик билан алмашиб қолмаслиги учун ёки иссиқлик учун тўловга доир 14 савол
Иссиқлик учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилиши билан боғлиқ турли хил саволлар иситиш мавсуми бошлангандан буён давом этмоқда. Тўловнинг янги тизими Президентнинг ПҚ-4542-сон қарорида назарда тутилган. «Тошиссиққуввати» ДУК ўзининг расмий сайтида янгиликка доир жиҳатларни батафсил ва атрофлича тушунтиргани йўқ, аслида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига кўра шундай қилиши керак эди. Ижтимоий тармоқларда муассаса вакилларининг айрим саволларга бераётган жавоби истеъмолчилар учун етарли эмас. Балки етказиб берувчиларнинг ўзлари ҳам бу борада аниқ маълумотларга эга эмасдирлар. Фуқароларда барча ҳаракатлар уларнинг манфаати йўлида қилинаётганига ишончсизлик бор. Айтишади-ку, биз яхши томонини ўйлагандик, лекин доимгидек бўлиб чиқди, деб. Аввалига қарорлар қабул қилишади-да, кейин улар қандай ишлаши ҳақида бош қотиришади. Пировардида фуқаролар ҳар қандай янгиликка норозилик ва хавотир кўзи билан қарайдилар. Иситиш учун ҳақ тўлашга доир янгиликлар борасида энг кўп бериладиган саволларга тўхталиб ўтамиз. Фақат иситиш мавсумида тўлаймиз далее...»» |
02.11.2020
Иситиш учун янгича тўлаймиз: манфий ва мусбат жиҳатлар
2020–2021 йилларда иситиш мавсуми бошланиши билан Ўзбекистонда марказлаштирилган иситиш хизматлари учун тўловларни амалга оширишнинг янги тартиби ишга туширилди. Истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади. Биз аввалги даврлардагидек бутун йил учун эмас, фақат иситиш даври учун тўлай бошлаймиз. Бу Президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (2.12.2019 йилдаги ПҚ-4542-сон) назарда тутилган. Янги тўлов тизимига ўтишга нималар сабаб бўлди ҳамда унинг қандай ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд? далее...»» |
02.11.2020
Республика бюджети нимадан шаклланади 2021 йилда
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. далее...»» |