14.12.2020
Тиббий ускуналар тўхтатиб қолинди
Самарқанд халқаро аэропортига «Шереметьево–Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси Г.Ф. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганда божхоначилар унинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланишди. Фуқаронинг багаж юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганда у тегишли рухсатномага эга бўлмаган, декларацияда ҳам кўрсатилмаган жами 32 млн сўмлик тиббий ускуналарни олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди. далее...»» |
14.12.2020
Лочинларга чанг солган «олчоқлар»
Республикамиз божхоначилари юртимизнинг ҳайвонот оламини асраб-авайлашда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда. далее...»» |
14.12.2020
Масалалар жойида ҳал бўлди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев бошчилигида «Ургут» эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилди. далее...»» |
14.12.2020
Хизмат сафари: саволларга жавоб берамиз
Агар ходим харажатларни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган бўлса, нима қилиш зарур? Ёки парвозга кечиккан бўлса ва янги чипта олишига тўғри келган бўлса-чи? Унга нормадан ортиқча суткалик тўлаш мумкинми? Улар қандай ҳисобланади? Қандай солиқ оқибатлари бўлади? Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келганда нима қилиш керак? Таклиф қилувчи томон харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олса-чи? Ходим меҳмонхона инвойсини тўлов тўғрисидаги чексиз тақдим қилса ёки у карантин туфайли қайтиб келолмаган бўлса, нима қилиш лозим? Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган шу каби саволларга «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради. далее...»» |
14.12.2020
Воситачи орқали экспорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона товарларни воситачи орқали экспорт қилганда ҚҚС бўйича ҳисобга олишни қандай тўғри қўллашни «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: далее...»» |
14.12.2020
Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
14.12.2020
Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
14.12.2020
Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ далее...»» |
14.12.2020
Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
Корхона чет эл жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар: далее...»» |
14.12.2020
Инвентаризация комиссиясига бухгалтерия маълумотлари қачон ошкор қилинади
19-сон БҲМСга мувофиқ инвентаризацияни ўтказяпмиз. Бироқ омбор мудиридаги маълумотларда тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Бухгалтер унга мол-мулклар – миқдори кўрсатилмаган буюмлар номи ёзилган рўйхатни берди ва қолдиқларни ҳисоблаб чиқишни талаб қилди. Омбор мудири ҳавола қилиш учун бухгалтериянинг миқдорий маълумотлари келтирилган рўйхатни беришни талаб қиляпти. У бунга ҳақлими? Ушбу вазиятда амалдаги қоидаларни бузмаган ҳолда қандай йўл тутиш лозим? далее...»» |
14.12.2020
Сотиб олувчи ЭҲФни етказиб бериш ҳолати бўйича кўриб чиқмаяпти. Нима қилиш лозим?
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим? далее...»» |
14.12.2020
Бузилаётган уй ўрнига бериладиган квартиралар – бепул бериш эмас
Хусусий корхона эски 2 қаватли турар жой ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуряпти. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ қурилаётган 24 квартирадан 12 таси ва 3 та дўкон эски турар жойда яшаганларга тўлиқ битказилиб текин берилиши лозим. Бериладиган квартиралар майдони аввалги турар жой эгаларига тегишли бўлган майдондан ортиқ бўляпти. Аввал биз ЯСТни тўлардик, янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз харажатларни кескин ошириб юборди. Пандемия даврида уй-жойга бўлган талаб кескин камайиб, нархлар анча тушиб кетди. Квартираларни текин беришдан даромад юзага келмайди ва буни реализация қилиш деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. СКнинг 239-моддасига мувофиқ ушбу квартираларга ҚҚС солинмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. 1. Қурувчи уйлари бузилаётган мулкдорларга бериладиган квартиралар қийматига ҚҚС солмасликка ҳақлими? 2. Аввалги уй-жой мулкдорларида бериладиган ортиқча майдон қиймати солиқ солинадиган даромадни юзага келтирадими? Агар келтирса, ким томонидан бюджетга ЖШДС ўтказилади? далее...»» |
14.12.2020
Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қийматни қандай аниқлаш ва қандай ҳолларда бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳисобланиши ҳақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус сўзлаб берди: далее...»» |
14.12.2020
Тўлиқ амортизацияланган бинога мол-мулк солиғи солинадими
Бинонинг қолдиқ қиймати нолга яқинлашмоқда. Тўлиқ амортизацияланган бинолар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди: далее...»» |
14.12.2020
Ижара бўйича имтиёзлар кимларга берилган
Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон) билан 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахсларга имтиёзлар тақдим этилган. Уларнинг амалда қўлланилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этиладими деган саволни келтириб чиқарди. Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида қуйидаги саволларга тушунтириш олди: ● кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадга, агар норезидент жисмоний шахсга шундай даромад тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинми; ● бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам тааллуқлими? далее...»» |
14.12.2020
Бинони таъмирлаш: харажатлар қаерга киритилади?
Компания бино ичида таъмирлаш ишларини бажарди, витраж ойнали алюмин пардеворлар ишлаб чиқарди ва хоналар ўртасига ўрнатди, ишлаб чиқарилган алюмин эшиклар, пардеворларни санузелга ўрнатди ва ҳ.к. Ушбу харажатларни корхонанинг харажатларига киритиш керакми ёки бинонинг қийматига киритиладими? далее...»» |
14.12.2020
Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг 7.12.2020 йилдаги «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди далее...»» |
14.12.2020
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%
Қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди далее...»» |
08.12.2020
Как возместят ущерб, причиненный в результате стихийных бедствий
Постановлением Кабинета Министров N 747 от 25.11.2020 г. утверждено Положение о порядке возмещения ущерба, причиненного населению в результате стихийных бедствий. далее...»» |
08.12.2020
Вафот этган ходимнинг иш ҳақи кимга берилади
Компания ходимларидан бири вафот этди. Олинмаган иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси анча миқдорни ташкил этди. Бухгалтерия ушбу суммани вафот этган ходимнинг бевасига берди. Бироқ кейинги куни вафот этган ходимнинг отаси келиб уларни судга беришини айтиб пўписа қилди. далее...»» |