12.10.2016
Товар божхона режимига жойлаштирилганда...
Интернетдан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида яқинда Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти www.bojxona.uz доменида ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйди. Сайт орқали тадбиркорлар, хусусан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита мутахассислардан жавоб олиш имкониятига ҳам эгалар. Қуйида веб-сайт орқали йўлланган айрим саволларга тайёрланган жавоблар эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. далее...»» |
12.10.2016
Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун далее...»» |
12.10.2016
Тиббиёт ҳамшираси учун таътил
2016 йил март ойида поликлиникага ишга кирдим. Қачон таътилга чиқа олишимни айтсангиз. Тиббиёт ходими қанча муддатга таътилга чиқиши мумкин, таътил пули қандай ҳисобланади? далее...»» |
12.10.2016
Авиачипталарни агент сотаётган бўлса
Агар чиптанинг қиймати 500 000 сўм, воситачилик ҳақи 25 000 сўм бўлса, агентлик келишувига кўра авиачипталар сотилаётганда қандай проводкаларни қилиш керак? далее...»» |
12.10.2016
2016 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар
«СБХ»да (12.07.2016 йилдаги 28 (1144)-сони) иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун жорий йилнинг II чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Ушбу мавзуни давом эттириш мақсадида «Norma Ekspert» мутахассислари бугунги сонда III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича навбатдаги тавсияларни тайёрладилар. далее...»» |
12.10.2016
Кириш чоғидаги ҚҚС: тиклаш хусусиятлари
Тайёр маҳсулот таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланади. У Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади. Тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига уни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилиши билан шартланган харажатлар киритилади. Низомга мувофиқ улар қуйидаги элементларига кўра гуруҳланади: ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирганда); ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар; ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси; ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бошқа харажатлар. Ишлаб чиқарилганда ҳисобга қабул қилинган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни нима қилиш керак? Масалан, енгил автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ўзининг сотиш бўлимига тайёр маҳсулот – автомобилни беради. Автомобилнинг ишлаб чиқариш таннархи – 16 000 минг сўм. Автомобиль акциз солиғи ва ҚҚСни қўшганда четга 22 200 минг сўмлик нархда сотилади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилган, илгари ҳисобга киритилган материаллар бўйича ҚҚС 1 автомобиль ҳисобида 1 120 минг сўмни ташкил этди. далее...»» |
12.10.2016
Ижарага олинган ускуна: имтиёздан ким фойдаланади
ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси балансида турган ва 2 йил аввал фойдаланишга киритилган янги технологик ускунани жорий ижарага берди. Янги технологик ускуна ижарага берилганда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз кимда ҳисобланиши керак – ижарага берувчидами ёки ижарага олувчидами? далее...»» |
12.10.2016
Тадбиркорлик ривожи учун янги имкониятлар
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг, тараққиётимиз ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт, деб таъкидлаган. далее...»» |
12.10.2016
Суғурталаш керакми? Албатта!
Автомобилни харид қилиш ташвиши ортда қолди. Зарур расмиятчиликларни бажариш – автомобилни ДЙҲХХ бўлимида ҳисобга қўйиш ва суғурта полисини расмийлаштириш қолди. Автотранспорт воситаларини суғурталаш ҳақида «Кафолат» суғурта компанияси» АЖ матбуот котиби Меҳрибону Райимжонова ҳикоя қилади. далее...»» |
12.10.2016
Суғурталаш керакми? Албатта!
далее...»» |
12.10.2016
Фирибгарлик билан топилган миллионларнинг тақдири
Бозор ислоҳотлари эндигина йўлга қўйилиши бошланган 90-йиллар ўрталарида мамлакатимизда янги иқтисодий муносабатлар қатъий ўрин ола бошлаган эди. Бозор институтлари, янги қонунчилик базаси жадал равишда шаклланди. Кўп нарса янгилик эди, улар синов ва хатолар йўли билан англаб олинмоқда эди. Эркин нарх белгилаш, монополиядан чиқариш шароитларида хўжалик фаолиятининг кўп соҳаларига бозор иқтисодиёти жадал кириб бориб, эркин тадбиркорлик шарт-шароитида турмуш қоидаларини қонуний расмийлаштирган меъёрий-ҳуқуқий нормалар бироз ортда қолмоқда эди. Бу ўша даврнинг асосий хусусияти бўлган эди дейиш мумкин. Табиийки, қатъий жавоби топилмайдиган саволлар туғилар, уларга жавоблар фаол муҳокама қилинарди. далее...»» |
12.10.2016
Экипаж учун пенсия
Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимлар учун пенсия ҳисоблаб ёзиш алгоритми анча мураккаб. Ушбу сонда парвозлар билан боғлиқ ишда ишлайдиганларнинг пенсияга чиқиш вақтига ва бўлғуси пенсия тўловларига муайян даражада таъсир кўрсатадиган барча жиҳатлар ҳақида билиб оласиз. Ўқувчиларнинг саволларига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мутахассислари жавоб берадилар. далее...»» |
12.10.2016
Ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
Ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. далее...»» |
12.10.2016
Турар жой ижараси: тартиб-таомиллар соддалашди
Бугунги кунда турар жойларни ижарага бериш долзарб масалалардан бўлиб турибди. Бу тартиб-таомил қонун ҳужжатларига кўра қандай амалга оширилади? далее...»» |
12.10.2016
Совға сертификатлари: тайёрлаш, ҳисобга олиш ва реализация қилиш
Савдо ва сервис компаниялари кўпроқ мижоз жалб этиш мақсадида совға сертификатларини чиқармоқдалар. Сертификатлар сотилса, уларда кўрсатилган суммада даромад олишлари кафолатланади. Харидорлар учун бу нафақат товарлар, балки хизматлар билан ҳам совға тақдим этишнинг қулай усулидир. Шу билан бирга, товарлар / хизматларнинг сертификатларни қўллаган ҳолда сотилишига ҳисоб ва солиқ солишда ўзига хос ёндашилади. далее...»» |
12.10.2016
МЧЖдан чиқиш: чет эллик шахс билан қандай ҳисоб-китоб қилинади
МЧЖ шаклидаги қўшма корхона 2010 йилда таъсис этилган. Хорижий муассис – норезидент (юридик шахс) ўшанда устав фондига 300 минг АҚШ долларига эквивалент суммадаги асосий воситалар, хом ашё материалларини киритган. Бухгалтерия ҳисобида 480,2 млн сўм (ЎзР МБ курсида қайта ҳисоблаганда 1 доллар – 1 600,58 сўм) кирим қилинган. Ҳозир хорижий муассис устав фондидаги ўз улушини валютада олган ҳолда иштирокчилар таркибидан чиқмоқчи. 1. Хорижий муассис муассислар таркибидан чиқаётганда корхона унга қайси суммани тўлаши керак: устав фонди шакллантирилаётган пайтда у киритган 300 минг долларними; ёки МБнинг бугунги кундаги курси бўйича эквивалентда 161,2 минг долларними? Ушбу вазиятга доир биронта меъёрий ҳужжат мавжудми? 2. Ушбу операциялар бўйича қандай бухгалтерия проводкалари амалга оширилади? далее...»» |
12.10.2016
Қарз бўйича қатъий белгиланган фоиз ҳисоби
Корхона (ЯСТ тўловчиси) юридик шахсга (ЯСТ тўловчисига) молиявий қарз берди. Шартнома шартларига кўра қарз суммасини қайтараётганда қарз олувчи қарз берувчига қарздан фойдаланганлик учун фоизларни эмас, қарздан фойдаланганлик учун ҳақнинг муай¬ян шартли суммасини тўлаши шарт. Қарз берувчида ҳақ суммасини олаётганда даромад юзага келади. 1. Қарз берувчи ва қарз олувчи қатъий белгиланган фоизлар суммасини ҳисобда қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттиришлари керак? 2. Қарз берувчи ҳақ суммасига ҳисобварақ-фактурани қарз олувчига тақдим этиши зарурми? 3. Бунда қарз берувчи ва қарз олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
12.10.2016
Товарни қайтарамиз
Улгуржи савдо билан шуғулланувчи харидор корхона (ЯСТ тўловчиси) илгари сотиб олинган товарнинг яроқлилик муддати номувофиқлигини аниқлади. Тузилган шартнома асосида ушбу товар қайтарилмоқда. Етказиб берувчи корхона сотилган товарни қабул қилишга тайёр. Харидор ҳам, етказиб берувчи ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Сотиб олинган товарнинг қайтарилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, харидорнинг бухгалтерия ҳисобида ушбу операцияни қайси проводкалар ва қандай ҳужжатлар билан акс эттириш лозим? далее...»» |
12.10.2016
Воситачи билан ҳисоб-китоблар
Биз комитент ролида чиқяпмиз, воситачилик шартномаси АҚШ долларида тузилган, тўлов кунидаги МБ курси бўйича сўмда ҳақ тўлаймиз. Шартномада ТМБ учун бўнак (100%) ва воситачилик ҳақи назарда тутилган. Ҳамкоримиз унга курсдаги фарқни тўлашимизни сўраяпти, ҳисобварақ-фактурани сўмда ёзаяпти. Воситачилик шартномаси бўйича воситачи билан ҳисоб-китоблар қайси бухгалтерия ҳисобварағида ҳисобга олинади? далее...»» |
12.10.2016
Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари
Мен тиббиёт коллежининг (умумий ихтисосликдаги тиббиёт ҳамшираси) охирги курсида таҳсил оляпман. Ўқишни битирганимиздан сўнг бизни туман касалхоналарига тарқатиб юборадилар. Тиббиёт ҳамшираларининг меҳнатига қандай ҳақ тўланиши, уларга қандайдир устамалар ва қўшимча тўловлар тўланиш-тўланмаслигини билмоқчи эдим. далее...»» |