Norma.uz

Суғурталаш керакми? Албатта!

 

Автомобилни харид қилиш ташвиши ортда қолди. Зарур расмиятчиликларни бажариш – автомобилни ДЙҲХХ бўлимида ҳисобга қўйиш ва суғурта полисини расмийлаштириш қолди. Автотранспорт воситаларини суғурталаш ҳақида «Кафолат» суғурта компанияси» АЖ матбуот котиби Меҳрибону Райимжонова ҳикоя қилади.

 

– Бошловчи автоҳаваскор суғурталаш ҳақида нималарни билиши керак?

– Аввало ҳар бир автомобиль соҳиби (жисмоний ёки юридик шахс) мазкур транспорт воситасини бошқариш чоғида учинчи шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши, яъни ФЖМС полисини* олиши шарт. Унинг мавжудлиги йўл ҳаракати иштирокчиларига ЙТҲда етказилган зарарни жабрланувчига компенсациялаш имконини беради.

Бундан ташқари, суғурталашнинг бошқа тури – ­АВТОКАСКО ҳам мавжуд. Ушбу полис автомобиль шикастланганда ёки нобуд бўлганда зарарни қоплайди ва йўловчилар, ташилаётган мол-мулк, учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик ва бошқаларни суғурталашни ўз ичига олмайди. Яъни биринчи полис бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигингизни суғурталасангиз, иккинчиси бўйича эса ўз автомобилингизни суғурталайсиз.

Шу билан бирга 2015 йилда «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун (ТФЖМС) қабул қилинди. Йўловчиларни ташиш соҳасида (автобуслар, такси, йўналишли такси ва ҳ.к.) банд бўлганларда ТФЖМС полиси мавжуд бўлиши шарт.

Одатда, мажбурий суғурта қилиш шартномаси 1 йил муддатга тузилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

– Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг ўзи нима? ФЖМС бўйича тўловларнинг суммаси қанча?

– Суғурта полисини олиш учун автомобиль соҳиби суғурта компанияси билан шартнома тузиши зарур. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиш керак: паспорт, автомобиль эгаси соҳибининг ва полисга қайд этиладиган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомобилнинг техпаспорти. Сўнг ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотини тўлаш зарур. Полисда барча зарур ахборот: суғурталовчи ҳақидаги маълумотлар (иш вақти, алоқа боғлаш воситалари, филиалларнинг манзиллари ва ҳ.к.), ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар ­(Ф.И.О., манзили ва ҳ.к.), шартноманинг амал қилиш даври, транспорт воситаси, суғурта пули ва мукофоти ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар кўрсатилади. Полисни, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар сингари, ҳайдовчи доим ўзи билан олиб юриши керак.

Полис яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган тақдирда, суғурта компанияси аризага кўра унинг дубликатини беради. Фақат тегишли харажатларни тўлаш керак бўлади (тўланган суғурта мукофоти суммасининг ­10%идан ортиқ эмас).

Шуни қайд этиш зарурки, қонун ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули 3 минг АҚШ долларига эквивалент суммада белгиланган.

Жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда тўловлар суммаси одатда суғурта пулининг 35%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Агар жабрланувчилар бир нечта бўлса, уларнинг ҳар бирига (меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тегадиган суғурта товони уларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда шу сумма доирасида аниқланади.

Агар жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган бўлса, тўлов суғурта пулининг 65%игача оширилади. Қопланадиган зарар миқдори тўловлар жадвалига мувофиқ, зарар етказилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар (ЙТҲ тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаси маълумотномаси, ўлим ҳақидаги далолатнома ёки гувоҳнома ёки бошқа ҳужжатлар) асосида белгиланади.

– Полисларни расмийлаштиришда имтиёзлар мавжудми?

– Қуйидаги суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50%и миқдорида сийлов берилади:

1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;

1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;

концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;

хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар;

пенсионерлар;

ногиронлар.

– Шаҳарда «Автосуғурта» ёзуви туширилган автомобилларни кўп учратиш мумкин. Одатда улар машиналар тўпланадиган жойларда туради. Бундай автомобилда суғуртани расмийлаштириш мумкин. Бу автомобиль ҳайдовчилари учун яратилган сервисми ёки яхшиси, суғурта компаниясининг офисида мажбурий суғурта хизматини харид қилган маъқулми?

– Суғурта қилдирувчилар билан алоқа боғлаш шаклига кўра суғурта полислари: суғурта компанияси ваколатхоналари ёки агентликларида ҳамда суғурта агентлари ва муқобил тарқатиш тармоғи орқали бевосита сотилиши мумкин. Ҳар ким полисни қаерда расмийлаштиришни ўзи танлай олади.

– Суғуртани Интернет орқали расмийлаштириш мумкинми?

– Ҳа, «КАФОЛАТ» суғурта компанияси» АЖнинг суғурта полисини Интернет орқали ҳам олиш мумкин. Мижозларга расмий веб-сайтда (kafolat.uz) рўйхатдан ўтганларидан кейин виртуал шахсий кабинет тақдим этилади, у ерда бошқа суғурта турлари билан бир қаторда «Автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» полисини ҳам харид қилишлари мумкин.

– ЙТҲ, яъни суғурта ҳодисаси юз берди. Бунда жабрланувчилар нима қилишлари керак?

– ЙТҲдаги дастлабки ҳаракатлар: ДЙҲХХ ходимларини чақириш, имкони борича йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳларининг фамилиялари ва манзилларини ёзиб олиш. Агар зарур бўлса, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Шундан сўнг суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ҳодиса содир бўлганидан кейин 3 календарь кундан кечиктирмай жабрланувчига (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) суғурта полисининг кўчирма нусхасини топшириши шарт.

Содир бўлган ҳодиса ҳақида суғурталовчига (унинг филиалига), ЙТҲ содир бўлган жойдаги ва автомобиль рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХга 72 соатдан кечиктирмай ёзма шаклда билдириш керак. Билдиришномада ҳодисанинг хусусияти, содир бўлган пайти, кўрилиши тахмин қилинган зарарнинг миқдори, шунингдек ушбу ҳодисага алоқадор барча шахсларнинг, шу жумладан тахмин қилинган даъвогарларнинг номлари ва манзилларига тааллуқли ахборотни кўрсатиш лозим. Шунингдек суғурта қилдирувчи ҳодиса ҳақида илк маротаба қай тарзда хабардор бўлганлиги ва нега ҳодисани талабнома билдиришга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашига оид тафсилотларни кўрсатиш зарур.

Суғурта ҳодисаси муносабати билан қўйилаётган барча талаблар ёки бошланган суд муҳокамаси тўғрисида суғурталовчига дарҳол хабар қилиш керак. Зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган, суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш керак.

Суғурта тўлови тўғрисидаги талаб кўрсатилган ариза жабрланувчининг яшаш жойидаги ёки ЙТҲ юз берган жойдаги суғурталовчининг филиалига юборилади. Унга қуйидаги ҳужжатларнинг асл ёки кўчирма нусхалари илова қилинади:

суғурта полиси (агар бўлса);

жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар:

ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги далили ва миқдори;

мол-мулкка зарар етказилганлиги далили ва миқдори;

мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликни, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи (агар суғурта товони уларга тўланиши керак бўлса).

Суғурталовчи суғурта даъвосини 15 кунлик муддатда кўриб чиқади ва суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида жабрланувчига тўлайди.

 

Суғуртани расмийлаштириш масалалари билан мухбиримиз Алла Ромашко қизиқди.

 


*«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун (21.04.2008 йилдаги ЎРҚ-155-сон); Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари (ВМнинг 24.06.2008 йилдаги 141-сон қарорига 4-илова).  

Прочитано: 2284 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика