Norma.uz
Публикации
05.09.2017 Валюта сиёсати янада эркинлашди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 сентябрда «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сон Фармони (кейинги ўринларда – Фармон) қабул қилинди. Фармон 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан, шунингдек, валютага оид тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини ошириш, республикада инвестициявий иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.


далее...»»
05.09.2017 Ҳуқуқий ахборотлар вақтида етиб боради
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан жамиятимиз ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қатор қонунлар маъқулланди.
далее...»»
05.09.2017 Божхона юк декларацияси: тўғри тўлдирамиз
Божхона юк декларациясини расмийлаштиришдаги муайян жиҳатлар сабабли айрим графаларни тўлдириш борасида декларантларда саволлар юзага келади. Махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА уларнинг мурожаатлари асосида ДБҚ мутахассислари кўмагида жавоблар тайёрлади. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби Йўриқнома (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. БЮД Божхона кодекси ҳамда Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган) талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.
далее...»»
05.09.2017 Экспорт истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда Буюк Британияга мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.
далее...»»
05.09.2017 Сизнинг имтиёзларингиз
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – ишлаб чиқариш, товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш жараёнида қўшилган қиймат қисмидаги бюджетга ажратмалардир. Ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга доир ҚҚС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 208, 209, 210 ва 256-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар ҚҚС тўлашдан доимий асосда ёки муайян муддатга озод қилиш, шунингдек солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш кўринишида тақдим этилади. Материалда ҚҚС бўйича, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун тизимли имтиёзлар келтирилган. ҚҚС бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда келтирилган.
далее...»»
05.09.2017 Мутахассислар ўзгаришлар ҳақида
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, божхона соҳасида улар дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва зудлик билан ҳал этишда «Тошкент-АЭРО» ИБК ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
далее...»»
05.09.2017 Маҳсулотлар арзон ва мўл бўлади
Иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг экспорт ҳажмини ошириш, аҳолини юқори сифатли, рақобатдош тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
далее...»»
05.09.2017 НКМКда бошқача ҳисоблайдилар
Корхонамиз Навоий шаҳрида жойлашган, ходимларга туман коэффициенти ҳисобланади. Эшитишимча, бу йил унинг миқдори оширилган эмиш, бироқ иш ҳақим ўзгармади. Кон-металлургия комбинатида ишлайдиган қўшним эса кўпроқ миқдорда устама ҳақ ола бошлади. Энди Навоий шаҳрида қандай туман коэффициенти амал қилаётганини тушунтириб берсангиз.
далее...»»
05.09.2017 Ўтмишдан қўшимча ҳақ
Фирмамиз ходимига 2017 йил августда 24 иш кунидан иборат навбатдаги меҳнат таътили берилмоқда. 2016 йил ноябрда у 15 кун таътилда бўлган. Ўтган йилги таътил пулини бу йилги таътил пули ҳисоб-китобига киритиш керакми?
далее...»»
05.09.2017 Хоҳишимга кўра тўлайман
МЧЖнинг ягона муассиси унга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан фарзанди ва жиянининг болалар боғчаси ҳақини тўлашга қарор қилди. Тўлов МЧЖнинг ҳисоб-китоб счётидан ҳар бир бола учун алоҳида шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада боланинг фамилияси ва исми кўрсатилган. 1. Муассис ўз дивидендлари ҳисобидан жияни учун болалар боғчаси хизматлари ҳақини тўлашга ҳақлими? 2. Муассиснинг синглиси олинган даромадлар ҳақида ДСИга маълумотлар тақдим этиши керакми?
далее...»»
05.09.2017 Курс фарқи: ҳисобга олиш усуллари
Корхона курс фарқини жамғариш усулида ҳисоблаган, кечиктирилган харажатларни ҳисобга олиш счётларида (3200) салмоқли сумма йиғилиб қолган. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб етказиб бериш шартномалари миллий валютага ўтказилди. Агар жамғарилган валютадаги курс фарқи жорий йил харажатларига ҳисобдан чиқарилса, корхона бу йилни катта зарар билан тугатади. Қарз тўлангандан кейин жамғарилган курс фарқини 24–36 ой давомида қисмлаб ҳисобдан чиқариш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирса бўлади?
далее...»»
05.09.2017 Микротўлқинли печь – ускуна эмас
Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлар кондиционерлар, совуткич, микротўлқинли печь ва экранли проекцион аппаратни бошқа асосий воситаларга киритишни тавсия қилдилар. Улар балансимизда «Ишчи машиналар ва ускуналар» (41000–46119) гуруҳида қайд этилади. Уларни келгусида қайта баҳолаш учун классификатор бўйича асосий воситаларнинг қайси гуруҳига киритиш зарур?
далее...»»
05.09.2017 Балансдан ташқари идишлар
Корхона бўёқ эритгич ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотни пэт-баклажкаларда доналаб сотамиз. Харидор билан пэт-баклажкаларни унинг ўзи бериши ҳақида шартнома туздик. Бу ҳолда маҳсулот нархи бизнинг идишимизда сотилган маҳсулотникидан арзонга тушади. Харидорнинг қайтариладиган идишлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
05.09.2017 Бош бухгалтер назарда тутилмаган бўлса
«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунда қайд этилганидек, директор ташкилот фаолияти, шу жумладан молиявий фаолияти учун тўлиқ жавобгар бўлади. Бизда бош бухгалтер лавозими назарда тутилмаган. Бизга шартнома бўйича бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилот хизмат кўрсатади. Бироқ улар штатда бўлмаганликлари сабабли ҳужжатларнинг «Бош бухгалтер» устунида имзо қўйиш ҳуқуқига эга эмаслар. Агар штатда бухгалтер назарда тутилмаган бўлса, нима учун директор ҳисобварақ-фактураларда бош бухгалтер учун имзо чекиши керак?
далее...»»
05.09.2017 Қайтариладиган чиқиндилар
Трикотаж буюмларни ишлаб чиқаришда чиқиндилар қандай ҳисобдан чиқарилади? Уларни материаллар омборига кирим қилиш керакми?
далее...»»
05.09.2017 Идишларни ҳисобга олиш жиҳатлари
Текширувчида савол юзага келди: Алкоголь идишлари ҳисобини қандай юритасиз? Товарни идишсиз қуйиб сотасиз, идиш билан кирим қиласиз. Юкхатларда идишларнинг қиймати алоҳида кўрсатилмайди. Идишлар оддийгина утиллаштирилади. Ушбу ҳолат бўйича қандайдир нормативлар борми? Қайтарилмайдиган идишлар қийматини бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётларида ҳисобга олиш ва алкоголь қаҳвахонада (ИФУТ коди – 56100) қуйиб сотилганда уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш зарурми?
далее...»»
05.09.2017 Тадбиркорнинг ишончли ҳимоячиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.
далее...»»
05.09.2017 Неожиданные неприятности

Моя подруга в 1990 году приехала вместе с мамой на ПМЖ из России в Узбекистан. Здесь в 16 лет она получила паспорт гражданки Узбекистана. Меняла его в 25 лет. Теряла, восстанавливала. И всегда была гражданкой Узбекистана. В этом году сдала документы на обмен паспорта на биометрический. Когда пришла фотографироваться, ей отказали и вернули документы, заявив, что она является лицом без гражданства. Почему лицу, проживающему с 1990 года в Узбекистане и получившему в свое время паспорт гражданина РУз, при его обмене на биометрический отказали, объявив его лицом без гражданства?


далее...»»
05.09.2017 Выехать – в срок

В течение какого времени после продажи квартиры и выписки из нее (при выезде на ПМЖ) можно находиться на территории Узбекистана?


далее...»»
05.09.2017 Если паспорт утерян

Пока я уезжала в отпуск, моя мама (82 года) потеряла свой биометрический паспорт. В последние месяцы она несколько раз ездила к врачу со снохой, лежала в стационаре. Насколько я знаю, паспорт нигде не оставляли. Но сейчас дома не можем его найти. Нужно ли заявить об утере и получить новый? В какой срок выдадут новый паспорт? Какие нужны для этого документы и сколько заплатить? Придется ли платить штраф за утерю пас¬порта и сколько? Что делать, если старый паспорт позже вдруг найдется?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика