26.10.2017
Алкоголдан мастлик далилини исботлаш лозим
Автотранспорт воситасининг эгаси ҳаракатланиш пайтида эмас, балки тўхташ жойида ЙПХ ходимлари томонидан ушланиб, алкотестер ёрдамида алкоголдан мастлиги аниқланган. Алкоголь истеъмол қилган-қилмаганлиги ҳақида сўралганда кечагина ичганлигини айтган. Аудиовидеоёзувга кўра тиббиёт муассасасидаги шифокор ҳайдовчининг ҳаракатлари мувофиқлигини (тиз букиб юриши ва ҳ.к.) визуал текшириш билан чекланган, ҳали хулоса берилмаган. Ушланганда ва текширилганда холислар ва гувоҳлар ҳозир бўлмаган. Материаллар судга топширилган. 1. Автоинспектор автомобилни бошқармаётган, балки тўхташ жойида турган, яъни рулда бўлмаган шахсга нисбатан баённома тузишга ҳақлими? 2. Алкоголга тиббий текширувдан ўтказиш (норматив ҳужжат) ва мастлик даражасини ёки қонда алкоголь борлигини аниқлаш тартиби қандай? 3. Ҳайдовчи ўзини адекват ҳолатда тутганда қон таркибида алкоголь борлигини аниқлаш учун қон намуналарини олиш шартми, бу ҳуқуқий оқибатларга қандай таъсир кўрсатиши мумкин? далее...»» |
26.10.2017
Автомобиль йўллари назорат остида
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан «Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди. далее...»» |
26.10.2017
Рўйхатдан ўтиш жойини ўзингиз белгилайсиз
Корхона ўзи рўйхатдан ўтказилган Тошкент вилоятида фаолият юритмоқчи эди. Бироқ айни пайтда Тошкент вилоятида ер ажратилиши ва завод қурилиши режалаштирилмоқда. Корхона Тошкентда маъмурий бинони ижарага олган, ҳамма иш фақат шу ерда юритилади. 1. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қайта рўйхатдан ўтишимиз мумкинми? Манзил ўзгариши муносабати билан у қай тартибда амалга оширилади? 2. Тошкентдаги маъмурий бино қоладиган бўлса, Тошкент вилоятидаги завод фаолиятини бошлаганда корхона қаерда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак? далее...»» |
26.10.2017
Мулкимизни қайтармоқчимиз
Корхона ҳужжатлари йўқотилган кўчар мулкни улуш сифатида киритиш йўли билан устав фондини шакллантиришни режалаштирмоқда. Бунинг устига, ускунани олиб кириш пайтида янги юридик шахс ҳали ташкил этилмаганлиги сабабли у олиб кирилаётганда бошқа юридик шахс номига расмийлаштирилган эди. Корхона муассиси – жисмоний шахс ускунани олиб киришга шошилди. Божхонада туриб қолиши ва сақланиши учун пул тўламаслик мақсадида уни бошқа юридик шахс номига расмийлаштирди. Ушбу вазиятда устав фондига ҳиссани қандай қилиб қонунийлаштириш мумкин: 1) аввал тарафлар (директор ва муассис) қийматни келишиш далолатномасини имзолаган ҳолда муассислар йиғилиши баённомаси билан балансга қабул қилиш; 2) мол-мулкни мустақил баҳолашдан ўтказиш (бунга зарурат борми) ва бозор қийматида балансга қабул қилиш; 3) юкни божхонадан ўтказишда балансига расмийлаштирилган корхонадан ускунани сотиб олиш? далее...»» |
26.10.2017
Оилавий корхонадаги хоналар: фойдаланиш йўллари
Чакана савдо билан шуғулланувчи оилавий корхона келгусида аҳолига тренажёр залида хизмат кўрсатиш учун тренажёр ускуналари комплектини сотиб олди. Эшитишимизча, оилавий корхона хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган ўз хоналарини нотурар жой фондига ўтказмаслиги мумкин экан. Оилавий корхона муассисларидан бири тренажёр зали учун хона берди, унда янги ускуналар ўрнатилиб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилди. 1. Муассис билан тренажёр зали учун хонани ижарага олиш шартномасини тузиш зарурми? 2. Тренажёр залида тренер бўлиб ишлаш учун қандайдир рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этиладими? далее...»» |
26.10.2017
Транспорт хизматлари норезидент даромади сифатида
Ташкилот Россиядан ёнғин датчиклари етказиб берилишига доир импорт контракти тузди. Спецификацияда СРТ Тошкент шартларидаги транспорт ва божхона харажатлари суммаси алоҳида сатрда кўрсатилган. Бошқа фирма худди шундай контракт тузган эди, биз эса воситачилик шартномаси бўйича юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланамиз. 1. Товар СРТ Тошкент шартларида етказиб берилаётган бўлса, транспорт харажатлари Ўзбекистон норезидентининг даромади ҳисобланадими? 2. Ташкилотимиз буюртмачи ва фақат юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланса, норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини тўлаши шартми? далее...»» |
26.10.2017
Бориш-келишнинг «қизил» ва «яшил» йўлаклари
Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Давлат дастурида (7.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сон Фармонга 8-илова) хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш вазифаси қўйилган эди. далее...»» |
26.10.2017
Миллий ўзликни англаш тилимиздан бошланади
Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБКда «ZiyoNET» ресурс маркази билан ҳамкорликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. далее...»» |
26.10.2017
ДБҚ энди Telegramда ҳам бор
Ахборотни бир неча дақиқада излаб топиш, ундан фойдаланиш, янгиликларга бўлган эҳтиёжни тез фурсатда қондириш мақсадида бугун аҳолининг катта қисми ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. далее...»» |
26.10.2017
Почта орқали «салом» қимматга тушди
Пойтахтимизда истиқомат қилувчи Б.Диёров (исм-шарифлар маълум сабабларга кўра ўзгартирилган) номига Россия Федерациясидан совға-салом юборилди. Божхоначиларда шубҳа уйғотган мазкур почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичидан салкам 9 кг оғирликдаги 1 250 дона бўш гильзалар чиқди. далее...»» |
26.10.2017
Божхона чегараларида ҳаракатланиш янада яхшиланди
Маълумки, янги таҳрирдаги Божхона кодекси амалда бўлган бир қанча тартиб-таомиллар ҳамда ички идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо қилди. Бу билан илгари мавжуд бўлган баъзи турлича талқинлар ва ноаниқликларга барҳам берилди. далее...»» |
26.10.2017
Имтиёзларни қўллаш учун асос
Президентнинг «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон) белгиланишича: 1) ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ЯСТ, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади; 2) 2021 йил 1 январга қадар дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилади. Яъни 1-банди бўйича фақат тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга, 2-банди бўйича эса фақат дори воситаларини ишлаб чиқаришга имтиёз татбиқ этиладими? Амалдаги қайси норматив ҳужжатларда имтиёзларни қўллаш мақсадида ушбу тушунчалар очиб берилган? далее...»» |
26.10.2017
Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ–3301-сон қарори билан 2017–2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган ишчи ўринларини яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. далее...»» |
26.10.2017
Активларни олиб чиқиш: қайта ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби
Бизнинг МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2003 йилда ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан барпо этилган. Тақсимлаш балансига кўра бино муассисларга (жисмоний шахсларга) ўтди, улар уни ташкилотнинг устав капиталига киритган эдилар. Айни пайтда УФда 40% улушга эга муассисларнинг бир қисми ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш йўли билан МЧЖдан чиқмоқчи ва бинонинг бир қисмини олмоқчи. Баланс бўйича бинонинг тиклаш қиймати – 43 млн сўм, эскириши – 100%, қайта баҳолаш сальдоси – 7 млн сўм. Бинонинг бозор қиймати – 700 млн сўм. 1. Агар эскириш 100%ни ташкил этса, бинони қайта баҳолагандан сўнг уни ҳисоблаш керакми? 2. Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим: а) бинонинг бозор қийматида қайта баҳоланишини; б) ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этишда бинонинг бир қисми ва материалларнинг чиқиб кетишини? 3. Ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш чоғида активлар чиқиб кетаётганда солиқ оқибатлари қандай бўлиши мумкин? далее...»» |
26.10.2017
Ортиқча меҳнат сарфиёти ҳисобда қандай акс эттирилади
Ўз эҳтиёжлари учун объект қурилишига корхонанинг 30 нафар қурувчи ишчиси жалб этилган. Уларнинг иш ҳақи 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётига ҳисобдан чиқарилади. Ой тугаганда киши-соатлардаги меҳнат сарфиёти кўрсатиладиган локал-ресурс ҳужжати тузилади. Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи локал-ресурс ҳужжатида кўрсатилганидан кўп бўлса, қурувчи ишчиларнинг иш ҳақидаги фарқни қайси счётга киритиш керак? далее...»» |
26.10.2017
Қурилиш ташкилотидаги бошланғич ҳужжат шакллари
Кичик қурилиш корхонаси бажарилган ишлар ҳажмларини ишларнинг номлари, суммалар ва бажариш фоизи бўйича ҳисобварақ-фактурада акс эттиради. Бунда бажарилган ишлар далолатномаси (2-сон шакл) расмийлаштирилмайди. Қурилишда бажарилган ишлар далолатномаси (2-сон шакл) расмийлаштириш шартми? далее...»» |
26.10.2017
Қурилиш: иштирок этиш турлари ва ҳисоб
Ўзбекистонда қурилишда улушбай иштирок этиш фаолияти қўлланадими? Қурилишнинг бундай тизимида бухгалтерия ҳисоби қай тартибда юритилади? далее...»» |
26.10.2017
ЯСТ тўловчилари учун қарз
«СБХ»нинг 17.10.2017 йилдаги 42-сонида фойда солиғини тўловчилар учун қарзлар билан боғлиқ исталган хўжалик операциясига солиқ солиш бўйича тушунтиришни тез топишда ёрдам берувчи йиғма жадвални чоп этган эдик. Бугун ўқувчиларимизнинг илтимосига кўра «Norma Online» эксперти Лилия Хисматова ягона солиқ тўлови тўловчилари амалга оширадиган қарзлар билан боғлиқ операцияларга солиқ солинишига доир ахборотни таҳлил қилиб, уни тизимлаштирди. далее...»» |
25.10.2017
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2017 йилнинг октябрь ойи учун далее...»» |
25.10.2017
Автомобиль асосий воситага айланиб улгурмаган бўлса
Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият тури – улгуржи савдо) 4.07.2017 йилда ўз товарларини харидорларга етказиб бериш учун 136 500 000 сўмга юк автомобилини сотиб олди. Автомобилни расмийлаштириш харажатлари қуйидаги миқдорни ташкил этган: давлат рақами белгиси ва техпаспортни расмийлаштирганлик учун ДЙҲХХга 269 595 сўм, Йўл жамғармасига 4 095 000 сўм (автомашина қийматининг 3%и) тўланган. Автомобиль асосий восита сифатида кирим қилинган. 27.07.2017 йилда автомобилдан фойдаланилмаётганлиги сабабли (гараждан чиқмаган) 145 000 000 сўмга жисмоний шахсга сотилган. Юк автомобили сотилганлиги муносабати билан корхонада қандай солиқ солинадиган фойда юзага келади? далее...»» |