Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Автомобиль асосий воситага айланиб улгурмаган бўлса

 

Корхона (ЯСТ тўловчи, асосий фаолият туриулгуржи савдо) 4.07.2017 йилда ўз товарларини харидорларга етказиб бериш учун 136 500 000 сўмга юк автомобилини сотиб олди. Автомобилни расмийлаштириш харажатлари қуйидаги миқдорни ташкил этган: давлат рақами белгиси ва техпаспортни расмийлаштирганлик учун ДЙҲХХга 269 595 сўм, Йўл жамғармасига 4 095 000 сўм (автомашина қийматининг 3%и) тўланган. Автомобиль асосий восита сифатида кирим қилинган. 27.07.2017 йилда автомобилдан фойдаланилмаётганлиги сабабли (гараждан чиқмаган) 145 000 000 сўмга жисмоний шахсга сотилган.

Юк автомобили сотилганлиги муносабати билан корхонада қандай солиқ солинадиган фойда юзага келади?

Е.Чернова,

ХК бош бухгалтери.

 

– Автомобиль сотилганда қандай сумма (фойда ёки тушум) ЯСТ солиш объекти бўлиши ушбу автомобиль активнинг қайси турига киришига боғлиқ.

Асосий воситалар (АВ) сотилганда уларни сотишдан олинган фойда ЯСТ солиш объекти ҳисобланади. У сотишдан олинган тушум билан ҚҚС ҳисобга олинган АВнинг қолдиқ қиймати, сотиш харажатлари, қайта баҳолаш сальдоси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 133-моддаси; АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 24-банди).

Таърифга кўра асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг ­3-банди).

Бухгалтерия ҳисобида АВ тарзида сотиб олинган активлар 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётига кирим қилинади. Улар фойдаланишга топширилганидан кейингина АВни ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади.

Сизнинг ҳолатда корхонанинг хўжалик фаолиятида автомобилдан фойдаланилмаган (гараждан чиқмаган). Шу сабабли уни АВга кирита олмайсиз.

Озгина (бир ойдан кам) вақт ўтгач юк автомобили сотилганлиги сабабли у қайта сотиш учун сотиб олинган товар деб тан олиниши хавфи мавжуд.

Савдо корхоналари учун товарлар сотилганда товар обороти ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Шу сабабли юк автомобилини жисмоний шахсга сотишдан олинган бутун тушум суммаси, яъни 145 000 000 сўмга ЯСТ солишингизга тўғри келади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти

Прочитано: 1578 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика