Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Солиқ солиш

Имтиёзларни қўллаш учун асос

 

Президентнинг «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон) белгиланишича:

1) ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун ЯСТ, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади;

2) 2021 йил 1 январга қадар дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни импорт қилишда ундириладиган божхона тўлови ва акциз солиғига Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилади.

Яъни 1-банди бўйича фақат тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга, 2-банди бўйича эса фақат дори воситаларини ишлаб чиқаришга имтиёз татбиқ этиладими?

Амалдаги қайси норматив ҳужжатларда имтиёзларни қўллаш мақсадида ушбу тушунчалар очиб берилган?

Р.Р.

 

– Тиббий буюмлар ва дори воситаларига нималар кириши «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида изоҳлаб берилган. Хусусан, тиббий буюмларга касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар киради. Яъни булар тиббий техника – тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар ва мажмуалардир.

Дори воситаларига касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари киритилади.

Божхона имтиёзларини қўллаш учун Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатига (АВ томонидан 8.05.2009 йилда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.

 

СОТИБ ОЛИНАЁТГАН КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ БЎЙИЧА ҚҚС

Бино сотиб олдик, у фойдаланишга топширилгунга қадар ишчиларни четдан жалб этган ҳолда капитал таъмирланган. Солиқ кодексининг 219-моддасига мувофиқ, олинаётган кўчмас мулк объектлари бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди, балки уларнинг бошланғич қийматига киритилади.

Бино фойдаланишга топширилгунга қадар бажарилган капитал таъмирлаш учун пудрат ташкилотига тўланадиган ҚҚС қандай ҳисобга олинадикўчмас мулк объектининг бошланғич қийматига киритиладими ёки ҳисобга қабул қилинадими?

Р.Ж.

– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11-бандига кўра бошланғич қийматга киритиладиган харажатлар рўйхати тугал эмас. Фойдаланишга топширилгунга қадар активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатлар бошланғич қийматга киритилади. Худди шу тартиб капитал таъмирлашга доир харажатларга татбиқ этилади. Тегишинча, бино фойдаланишга топширилгунга қадар бажарилган капитал таъмирлаш учун пудрат ташкилотига тўланган ҚҚС суммаси Солиқ кодексининг 219-моддасига мувофиқ ҳисобга олинмайди, балки сотиб олинган кўчмас мулк объектининг бошланғич қийматига (0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счёти) киритилади.

Объект фойдаланишга топширилганидан кейин ўтказиладиган таъмирлаш ишлари жорий харажатлар ҳисобланади, таъмирлашга материаллар учун етказиб берувчиларга ва таъмирлаш хизматлари учун пудрат ташкилотига тўланган ҚҚС эса Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олинади.

 

РЕАЛИЗАЦИЯ БЎЙИЧА АЙЛАНМАДА ҚҚС УЛУШИ ҲИСОБИ

2017 йилда алоҳида бўлинмаларга доир янгиликлар киритилганлиги муносабати билан бизда савол туғилди. Реализация бўйича айланмани аниқлаш учун ҚҚС улушини ҳисоблашда фақат ҚҚС бўлган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш керакми ёки барча ҳисобварақ-фактураларними? Бундан ташқари, бизда маҳсулотлар асосий реализацияси билан бир вақтда бошқа материаллар ва хизматлар реализацияси ҳам бор.

Р.С.

 

– Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан тасдиқланган) 9-бандида ҚҚС улуши қандай ҳисобланиши кўрсатилган. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган ҚҚСнинг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

АБ – юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси;

АРаб – юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма;

АРжами – умуман юридик шахснинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси;

МХаб – юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича моддий харажатлар;

МХжами – умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар.

Шу тариқа, алоҳида бўлинманинг ҚҚС улушини аниқлашда, шу жумладан бошқа реализация бўйича ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактураларгина ҳисобга олинади.

 

Валерий ЛИ,

ЎзР Молия вазирлигининг
Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 1381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика