Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан «Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди.
«Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари:
√ автомобиль йўлларини йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари билан жиҳозлашнинг ягона техник сиёсатини олиб бориш;
√ стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш;
√ йўл белгиларини тушириш, автомобиль йўлларида узоқ муддат фойдаланилишини таъминлайдиган барқарор йўл белгиларини тушириш учун материаллар ишлаб чиқариш;
√ ИИВ ЙХҲББ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
Йил охиригача шаҳарлар кўчалари ва автомобиль йўллари паспортига асосан йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини хатловдан ўтказиш тугалланади. Йўл белгилари, кўрсаткичлар ва йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари Республика йўл жамғармаси маблағлари (шу жумладан, валюта маблағлари) ҳисобидан ишлаб чиқарилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 4.10.2017 йилда кучга кирган.
Олег Заманов, «Norma Online» эксперти.