Norma.uz
Публикации
22.01.2019 18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди
9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. МЖТКдаги маъмурий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш ўзгартирилди.
далее...»»
22.01.2019 Кўчмас мулкни харид қилиш – яшаш гувоҳномасини олиш шартларидан бири
109 та давлат фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилганларидан кейин яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин (Рўйхат, 5.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармонга 6-илова).
далее...»»
22.01.2019 Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда
Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
22.01.2019 Уй-жой фонди бошқарувининг уйғониш даври
Узоқ вақт бир қолипда ишлаб келган уй-жой соҳаси учун 2018 йил уйғониш йили бўлди. Афсуски, кўп квартирали уйларнинг (ККУ) бошқарув тизимини ислоҳ қилиш йўлидаги қадамлар кутилган натижаларни бермади. Бу йил синов ва хатоликлар йили бўлди. Аслида ислоҳотнинг асосий йўналишлари Президентнинг 2017 йил апрелдаги Фармони ва қарорида белгиланган эди. Бошқарувга оид янгиликлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга (НҲҲ) зид келиб, жорий этилиши тўхтаб қоларди.
далее...»»
22.01.2019 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
22.01.2019 АВни сотиш пайтида қўшимча баҳоламайдилар
ЯСТ тўловчи корхона 2018 йил октябрда ташкилот мулкида бўлган асосий воситаларни реализация қилди. Улар 2016 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган. Кичик корхоналар асосий воситаларни 3 йилда 1 марта мажбурий равишда қайта баҳоласалар, сотиш чоғида уларни қайта баҳолаш керакми?
далее...»»
22.01.2019 Консервациядаги асосий воситалар
Корхона (МЧЖ) балансидаги асосий воситалар таркибида бино бор. Тегишли давлат органларидан рухсатнома олинганидан кейин уни қайта ихтисослаштириш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун реконструкция қилиш режалаштирилган. Реконструкция қилиш пайтида бинодан фойдаланилмайди. 1. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 32-бандига мувофиқ, бинога амортизация ҳисоблашни тўхтатиш мумкинми? 2. Қуйидаги: 9210-счёт дебети – 0120-счёт кредити, 0220-счёт дебети – 9210-счёт кредити, 8510-счёт дебети – 9210-счёт кредити, 0810-счёт дебети – 9210-счёт кредити проводкаларини амалга ошириб, бинонинг қолдиқ қийматини 0810-счётга ўтказиш мумкинми (қайси санада)?
далее...»»
22.01.2019 Чет эллик мутахассисларнинг хизматлари: солиқлар ва ҳисоб
Импорт ускунани олиб келиб, контрактда ўрнатиш, монтаж қилиш ва ходимларни ўқитиш қийматини алоҳида сатрда кўрсатдик. Ускунани ўрнатиш учун Италиядан мутахассислар келади. Ўрнатиш қийматидан ташқари, норезидент мутахассисларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини ҳам зиммамизга оламиз. 1. Ускунани ўрнатиш ва монтаж қилиш, норезидент мутахассисларнинг овқатланиш ва яшаш қиймати қандай акс эттирилади? 2. Ушбу операциялар қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? 3. Улар ҳисобда қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
22.01.2019 Қарзми ёки бошқа харажатлар
Импорт контракти бўйича муддати ўтган (180 кундан ортиқ) дебиторлик қарзи – 1,8 АҚШ доллари юзага келди. Қарз суммаси арзимас миқдорни ташкил этади. Ушбу қарз суммасига тенг миқдорда товар етказиб берилмайди. 1. Бизнинг ҳолатда қандай жарима санкциялари назарда тутилган? 2. Муддати ўтган дебиторлик қарзини қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?
далее...»»
22.01.2019 Солиқ тўловчининг тақвими
2019 йил февраль
далее...»»
22.01.2019 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш нимадан бошланади
Тадбиркор Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, уни Россия Федерациясига экспорт қилмоқчи. Шу муносабат билан қуйидаги саволларга жавоб берсангиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш фаолиятини амалга ошириш учун ЯТТ ташкил этган маъқулми ёки МЧЖ? Солиқ солиш тартиби қандай? Қандай рухсатномаларни олиш зарур? Маҳсулотни божхона ҳудуди орқали олиб ўтиш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Қандай божхона тўловларини тўлаш лозим? Логистика тартиб-таомили қандай?
далее...»»
22.01.2019 «Кириш» йиғимини виртуал терминаллар орқали тўлаш мумкин
Марказий банк Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган қарор (14.01.2019 йилда 2694-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
далее...»»
22.01.2019 Ихтиёрий тугатиш: хатти-ҳаракатлар тартиби
Кредиторлик ва дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда ДСИга ихтиёрий тугатиш ҳақида хабарнома бериш мумкинми?
далее...»»
22.01.2019 Директор бош бухгалтер ролида
Кичик корхоналар штатида бош бухгалтер лавозими бўлмай, унинг функцияларини корхона раҳбари бажарганда, ҳисоб-китоб бухгалтерига эга бўлишлари мумкинми?
далее...»»
22.01.2019 Доимий муассаса рўйхатдан ўтказилган санани аниқлаймиз
Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун Болгария корхонаси билан тузилган узоқ муддатли контрактга кўра Болгария компанияси ходимлари Ўзбекистонга хизмат сафари билан келади. Бунда уларнинг ҳар бири ЎзРда 6 ой бўлмайди, навбати билан хизмат сафарига келади. Эҳтимол, ҳар гал бошқа ходимлар келар ёки катта жамоа бўлиб келишар. 1. Консалтинг хизматларини кўрсатувчи Болгария корхонасининг айрим ходимлари ЎзРда 6 ойдан кам бўлса, доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш зарурати юзага келадими? Болгариялик ходимларнинг барчаси Ўзбекистонга келган кунларининг умумий сони ҳисобланадими? 2. Мазкур вазиятда доимий муассаса қайси санадан рўйхатдан ўтказилиши керак?
далее...»»
22.01.2019 АВ ҳисоби: қиймат чегарасини белгилаймиз
Корхона раҳбари буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун (АВнинг турли гуруҳлари учун) ҳисоб сиёсатида улар қийматининг турли чегараларини белгилашга ҳақлими? Масалан, бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари учун – 40 ЭКИҲдан ортиқ; машина ва ускуналар учун – 30 ЭКИҲдан ортиқ; транспорт воситалари учун – 20 ЭКИҲдан ортиқ.
далее...»»
22.01.2019 Ускуна қийматини қандай арзонлаштириш мумкин
2012 йилда МЧЖ (ЯСТ тўловчи) импорт ускунани кредитга олган. У 2014 йилда ишга туширилган. 2016 йилда ҳар чоракда ЯСТни солиқ солинадиган базанинг 25%ига камайтириш бўйича имтиёз қўлланган. Ушбу ускунанинг эскириш нормаси – 15%. 2018 йил 1 октябрдаги бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра: 0130-счётда – 858 432 023,30 сўм (олиш қиймати), 0230-счётда – 504 328 813,54 сўм (жамғарилган эскириш), 8510-счётда – 118 102 749,73 сўм (қайта баҳолаш кредити. Сўнгги қайта баҳолаш 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра ўтказилган). Қолдиқ қиймати – 354 103 209,76 сўм. Йиллик инвентаризация натижаларига кўра, ушбу ускуна жуда эскиргани, доим бузилиши, кўп миқдорда маҳсулот чиқаргани ва табиий ресурсларни (газ, электр энергияси) кўп сарфлаши сабабли комиссия унинг қийматини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича қолдиқ қийматининг 50%ига камайтиришга қарор қилди. 1. Ускуна қийматини арзонлаштираётганда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур? 2. Қандай бухгалтерия проводкаларини акс эттириш лозим? 3. Шу жумладан имтиёзни қўллаш бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
22.01.2019 Текинга олинган мол-мулкни кирим қиламиз

Корхонамиз ноль даражали қолдиқ қийматга эга асосий воситаларни текинга олди. Уларни қайси нархда балансга қабул қилиш керак?


далее...»»
22.01.2019 Корпоратив карта орқали ҳисоблашиш: ҳисобот ҳужжатлари рўйхатига тузатиш киритилди
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (10.01.2019 йилда 1470-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
далее...»»
22.01.2019 «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси аъзоларига – имтиёзлар
Президентнинг 16.01.2019 йилдаги «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика